март 10, 2024 14:26 Asia/Tashkent
  • Исмоил Ҳания Ғазодаги урушни тўхтатиш учун ислом дунёси етакчиларига мурожаат йўллади
    Исмоил Ҳания Ғазодаги урушни тўхтатиш учун ислом дунёси етакчиларига мурожаат йўллади

ҲАМОС ҳаракати сиёсий идораси бошлиғи Исмоил Ҳания Ислом дунёсининг раҳбарлари ва етакчиларига йўллаган мурожаатида, Рамазон ойи арафасида Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш бўйича зудлик билан чора кўришни талаб қилди.

Айтиш керакки 2023-йил  7-oктябрдан бери Исроил режими қўшинларининг Ғазога уюштирган ҳуҳужумларида ҳозиргача 31 мингга яқин фаластинлик шаҳид бўлди ва 72 мингдан ортиқ фаластинлик ҳам жароҳат олди.

Само ахборот агентлигига кўра, Исмоил Ҳания  ислом оламининг етакчилари, таниқли шахслар ва уламоларига мурожаат юбориб, сионистик режимнинг Ғазодаги тажовузини тўхтатиш ва Масжид-ул Ақсони ҳимоя қилиш учун зудлик билан сиёсий, дипломатик ва ҳуқуқий чоралар кўришларини талаб қилди.

ҲАМОС ҳаракати идораси сиёсий бюроси раиси Ғазо халқига озиқ-овқат , дори дармон, бошқалар ҳамда ўтиш жойларни очиш борасида реал ёрдам кўрсатиш жараёнини тезлаштиришга урғу берди У шунингдек босқинчи сионистик режимни таъқиб қилиш, жиноятларини фош қилиш ва уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар натижасида сиёсий ва дипломатик яккаланиб қолиш учун кўпроқ ҳаракат қилишга чақирди.

Бошқа томондан Ғазодаги ҳукумат ахборот идораси  ўз баёнотида бу сектордаги ҳужумлар олтинчи ойига киргани билан бир пайтда, шаҳидар, ярадорлар ва бедарак йўқолганлар сони 110 минга яқин кишига етди  деб хабар қилди. Мазкур идора ушбу баёнотнинг давомида Ғазода яшовчи фуқароларнинг 90 фоизи кўчирилди ва уйларни тарк этишга мажбур бўлди деб таъкидлади.

Баёнотда, Ғазодаги ҳукумат ахборот бошқармаси ҳозиргача қайд этилган тўғридан-тўғри зарарлар 30 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилди уйлар, иншоотлар, ва инфратузилмаларга жумладан йўллар, электр ва сув ва канализация тармоқларига етказилган зарарлар албатта.

Ёрлиқ