Қуръондаги ижтимоий адолатга ва адолатга йўналтирилган ҳукуматларни барпо этиш зарурлигига қисқача назар
(last modified Sun, 08 Sep 2024 11:25:54 GMT )
сентябр 08, 2024 16:25 Asia/Tashkent
  • Қуръондаги ижтимоий адолатга ва адолатга йўналтирилган ҳукуматларни барпо этиш зарурлигига қисқача назар
    Қуръондаги ижтимоий адолатга ва адолатга йўналтирилган ҳукуматларни барпо этиш зарурлигига қисқача назар

Адолат идеалини рўёбга чиқариш тарихдаги барча ислоҳотчи ва озод инсонларнинг /жумладан пайғамбарларнинг/ энг муҳим тилакларидан бири бўлган. Эрон Ислом Инқилоби ҳам ижтимоий адолат шиори билан, бўлиб-бўлиб Қуръон адолатига асосланган жамиятни барпо этиш мақсадида амалга оширилди.

Адолат тушунчаси 

Ислом азиз пайғамбарининг вориси Имом Али /а/ адолатни ҳақлиларга ҳақ бериш деб ҳисоблаганлар. У киши ҳам адолатни инсоф, мўътадаллик ҳамда ҳаддан тошиши ва аксича  ё ифро ва тафитдан четланиш деб талқин қилган. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 31 моддасида тажовуз ва камситишни йўқ қилиш ва шафқатсизликдан холи жамият қуришдан бошқа мақсадни иддао қилмаган. Унинг барча  бандларида эса ҳар бир соҳада шахс эркинлиги ва ҳуқуқлари алоҳида  таъкидланган. Бироқ унинг энг катта имзо чекувчилари унинг энг катта қоидабузарларидир.

Абуали Ибн Сино, Ибн Рушд, Аллома Таботабоий, шаҳид Муртазо Мутаҳҳарий ва айниқса Имом Хумайний ҳам адолатга асосланан ҳукумат яратиш ғоясини билдирганлар. Имом Хумайний /р.а/ нинг сўзларнии янада кўзга кўринган жиҳати шундаки у киши ўзини фикр майдони билан чеклагани йўқ. У киши бу фикрни кенг қабул қилишга ҳаракат қилди ва адолатга чанқоқ омманинг ёрдами билан Қуръон адолатини ўрнатиш учун Ислом ҳукуматига асос солди.

Қуръонда ижтимоий адолатнинг аҳамияти 

Ижтимоий адолатнинг Қуръон нуқтаи назаридан қадри шуки Аллоҳ таоло буни қатъий буюриб, фарз қилган. Қуръон Ислом жамиятига душманларнинг ёмонликлари ва адоватлари мусулмонларни адолат йўлидан оғдирмаслиги, ҳатто душманга ҳам адолат биан муносабатда бўлишлари кераклигини эслатади. Шу боис Қуръони Каримдаги  пайғамбарларнинг асосий ва муҳим мақсадларидан бири адолатни ўрнатиш ва тақсим қилишдир. Қуръоннинг бу тамойили /инсон/ жамиятида тўлиқ адолатни амалга ошириши/ ислом пайғамбари амалиётида ҳам яққол намоёндир.

Ислом пайғамбари ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг авлодларидан бири Имом Боқир айтади: пайғамбар жоҳиллик одатларни бекор қилиш, одамлар билан  муомала қила бошлади.

Адолатнинг жамиятдаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда, Қуръони карим уни турли соҳаларда кенгайтирган. Гувоҳларда, нутқда, ҳукм чиқаришда ва ҳаётнинг барча босқичларида адолатни ҳимоя қилишда адолатга риоя қилиш зарурати бу муҳимликни кўрсатади. Қуръони карим  бузғунчиликка сабаб бўладиган ва адолат руҳини бузадиган ҳар бир нарсани  ахлоқсизлик деб атайди ва жазолайди. Ҳатто одамларнинг руҳига амалий таъсир кўрсатадиган ёлғон хабар. Ҳаммо одамлар ҳокимият, бойлик ва мавқеидан тенг фойдаланадиган мувозанатли жамиятда жамият аъзолари  ўртасида ҳамдардлик ва биродарлик табиий равишда ўрнатилади. Имом Али /а/ айтганлар:    العدل مالوف Адолат ёқимли ва яқинликка сабабдир. Ижтимоий адолатнинг акси шафқатсизлик ва адолатсизлик бўлиб, у илоҳий ғазабни қўзғатиш, адолат яратиш цивилизацияларни йўқ қилиш орқали жамиятни ҳалокатга олиб келади.

Ҳукумат асосида адолатнинг шаклланиши

Ижтимоий адолатни рўёбга чиқаришга энг зарур шарти, пайғамбар рисолатининг мақсадларидан бири сифатида ҳукуматни шакллантиришдир. Шунинг учун пайғамбарлар ва уларнинг давомчиларининг ҳукумат тузиш йўлидаги узлуксиз саъй -ҳаракатлари ижтимоий адолатни яратишга қаратилган эди.

Қуръони карим буюуради:: «انا ارسلنا رسلنا بالبیّنات و انزلنا معهم الکتاب والمیزان لیقوم الناس بالقسط-   Дарҳақиқат, Биз Пайғамбарларимизни равшан(нарса)лар ила юбордик ва улар ила китоб ҳамда одамлар адолатда туришлари учун мезон туширдик.

Агар улар охиратни таъминлашга масъул бўлганларида, уларнинг вазифаси йўлида рақибларни безовта қилиш маъносиз бўлар эди. Ислом қонуларини ўрнатиш ва уларни амалга ошириш /айниқса , молиявий қонулар/ ҳукуматни шакллантиришни талаб қилади. Худди шу асосда Ҳазрат Сулаймон ибн Довуд ва ислом пайғамбари /с/ ҳукумат тузиб одамларнинг ҳақ ҳуқуқларига эришишга ҳаракат қилдилар.

Инсоният эволюцияси ва тараққиётида ижтимоий адолатнинг ўрни 

Инсонннинг яраталидидан ва ерга келишидан мақсад комилликка эришишдир. Инсоният шу мақсад сари етаклай оладилар нарса ижтимоий  адолатдир. Жамияттнинг ҳар бир аъзоси  ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинаётганини инсонийлиги, қадр-қиммати эъзозланаётганини кўрса, бошқа аъзолар билан муносабатлари яхшиланади.

Қуръонда буюурилган: «انّ اللّه‏ یأمر بالعدل و الاحسان و ایتاء ذی القربی و ینهی عن الفحشاء والمنکرو البغی» Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар (ишлардан) ҳамда зулмкорликдан қайтарур. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз.