Ҳазрат Маҳдий /ажж/ валодат кунлари муборак бўлсин
(last modified Thu, 13 Feb 2025 14:08:49 GMT )
феврал 13, 2025 19:08 Asia/Tashkent
  • Ҳазрат Маҳдий /ажж/ валодат кунлари муборак бўлсин
    Ҳазрат Маҳдий /ажж/ валодат кунлари муборак бўлсин

Ҳижрий- қамарий 1445- йил 15 шаъбон куни пайғамбаримиз /с/ нинг суюклли набиралари Имом Маҳдий /ажжаллалоҳу фаражаҳушшариф/ таваллуд топган санаси йиллигидир.

Ҳазрат Маҳдий /ажж/ ҳижрий-қамарий 255-йилда Шаъбонулмуаззам ойининг ўрталари тонгида таваллуд топганлар. У кишининг падари бузургворлари Ҳазрат Имом Ҳасан  Аскарий /а/  , онасининг исмлари Наржис /саломуллоҳи алайҳо/ эдилар.

Имом Маҳдий /ажж/ туғилганидан кейин 5 йилга яқин оталари олдида ярим яширинча яшади.

Имом Ҳасан Аскарий /а/ ҳижрий 260-йилда шаҳид бўлгач, икки ғойиблик даври бошланди ва ҳижрий 329 йилгача қадар давом этди. Бу даврда Ҳазрат Маҳдий/ажж/ тўрт ноиб орқали халқ ишларини давом эттирдилар.

Имом Замон /а/нинг катта ғойиблик даври ҳам ҳижрий 329 йилдан бошланган.

Имом Маҳдий /ажж/ икки давр ғойиб бўлган: улардан бири қисқа муддатлии /кичик ғойиблик/ ва иккинчиси узоқ муддатли /катта ғойибликдир/. биринчи ғойиблик эса у кишининг таваллуд топганидан то махсус ишончли шахслар даврининг охиригача давом этади иккинчиси эса биринчи даврининг охиридан бошланади ва у кишининг зоҳир бўлгунча ва қайта тирилгунича давом этади.

Шаъбон ярим кечасида Жамкарон Муқаддас масжиди нур ва шодлик билан тўладир. Кўп сонли зиёратчилар ва Қум аҳли ам Жамкарон масжидига ташриф буюришлари ва ҳар лаҳза Ҳазрат Вали аср /ажж/ га иштиёқмандлар сони ортиб бормоқда.

Шу муносабат билан  Имом Ризо /а/ зиёратгоҳи бу санани кириб келишини интиқлик билан кутаётганлар ва ҳайит байрамини  табриклаш учун шу покиза остонага келганларни қабул қилмоқда.

Муқаддас Машҳад шаҳридаги Имом Ризо /а/ зиёртагоҳига ҳам узрқ-яқиндан келган зиёратчилар  Имом Замон ё ўзи Ҳазрат Маҳдий /ажж/ таваллуд топган кунлари йиллигини нишонлашмоқда.

Эрон телерадиокомпанияси ҳам ушбу муборак сана муносабати билан барча мўъмин-мусулмонарни табриклайди.