Бир оят/ одамлар билан мулоқот қилиш, мулойимлик билан бирга
"Оли Имрон" сурасининг 159-ояти Ислом пайғамбари /с/ нинг ахлоқий фазилатларини тасвирлаш орқали бизга меҳр-оқибат, кечиримлилик ва маслаҳатлашиш қабларни боғлашнинг калити ва инсонлар ўртасидаги муносабатлардаги муваффақият сири эканини ўргатади.
Кўпинча тез ва кескин бўлган дунёда мулойимлик ва хотиржам ифода қиммтабҳо гавҳаргага ўхшайди. Бу икки хусусият нафақат индивидуал етукликни кўрсатади, балки инсоний муносабатларда кўплаб ёпиқ эшикларни очиш учун калит ҳисобланади.
فَبِمَا رَحۡمَةٖ مِّنَ ٱللَّهِ لِنتَ لَهُمۡۖ وَلَوۡ کُنتَ فَظًّا غَلِیظَ ٱلۡقَلۡبِ لَٱنفَضُّواْ مِنۡ حَوۡلِکَۖ فَٱعۡفُ عَنۡهُمۡ وَٱسۡتَغۡفِرۡ لَهُمۡ وَشَاوِرۡهُمۡ فِی ٱلۡأَمۡرِۖ فَإِذَا عَزَمۡتَ فَتَوَکَّلۡ عَلَى ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ یُحِبُّ ٱلۡمُتَوَکِّلِینَ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар. Бас, уларни афв этинг, улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Аллоҳга суянинг-таваккал қилинг! Албатта, Аллоҳ Ўзига таваккал қилувчиларни севади.
“Оли Имрон" сурасининг 159-ояти Қуръони Каримнинг ахлоқ аа ижтисоий хулқ соҳасидаги энг гўзал ва теран оятларидан биридир. Бу оят Пайғамбаримиз /с/ га яхши ўрнак сифатида одамларга қандай муносабтда бўлишни ўргатади, токи у уларни Аллоҳга ҳидоят қилади.
Бу оятда муҳим фикрлар мавжуд. Биринчидан, мулойимлик ва меҳрибонлик илоҳиий раҳм -шафқатлардан келиб чиқади ва инсон бу хусусиятни ўзида мустаҳкамлаши керак. Иккинчидан, қаттиққўллик ва қўполлик одамларнинг тарқоқ бўлишига сабаб бўлиб, уларни юксак мақсадларга эришишга тўсқинлик қилади. Уччинчидан, кечиримлилик қалбларни ўзига жалб этувчи энг муҳим омилларидан бири бўлиб,, инсон бошқаларнинг хатосини кечириш керак. Тўртинчидан, бошқалар учун кечирим сўраш раҳм-шафқат ва муҳаббатни кўрсатади ва бошқанинг ҳидояти ва бахтига ибодат қилиш керак. Бешинчидан, бошқалар билан маслаҳатлашиш жамоавий донолик ва ақлга ҳурматни кўрсатади ва қақабул қилишда бошқаларнинг фикридан ҳам фойдаланиш керак.
Бу оят бизни шахсий ва ижтимоий ҳаётда бахтиёрлик учун гўзал ахлоқни биринчи ўринга қўйишимиз кераклигини ўргатади. Биз бошқаларга юмшоқлик ва меҳибонлик билан муносабтда бўлишимиз, хатоларни кечиришимиз улар учун ибодат қилишииз ва қарор қабул қилишда уларнинг фикрларидан фойдаланишмиз керак. Ана шу кўрсатмаларга амал қилсак, соғлом ва фаровон жамият барпо этшиммиз ва Аллоҳнинг розилигини қозонишимиз мумкин.