Дунёдаги биринчи одамнинг яшаш жойи қаерда?
Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири "Хуррамобод водийсининг тарихдан олдинги обидалари "нинг бутунжаҳон реестри жаҳон маданияти учун тарихий воқеа, деб баҳолади.
YuNESKO Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 47-сессиясида " Хуррамобод водийсининг олдинги обидалари" глобал рўйхатга олинганидан кейин, Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Сайидризо Солиҳий Аминий интервюсида бу ютуқни Эроннинг маданий дипломатиясининг уланган бурилиш нуқтаси, деб ҳисоблади. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, у ушбу жаҳон рўйхатидан ўтказишнинг аҳамиятини тушунтирар экан, "Хуррамобод водийси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Эроннинг 29-ёдгорлигидир", деб маълум қилди.
У шунингдек , энг нуфузли халқаро лабораторияларда илмий маълумотлар ва илғор таҳлил усуллари асосида Эрондаги Хуррамобод водийси дунёдаги биринчи тасдиқланан инсон яшаш жойи сифатида жорий этилди: бу ҳудуднинг ёши 65 000 йилдан ҳам ошади, деб изоҳлади.
YUNESKOда Бутунжаҳон мероси қўмитаси йиғилиши раиси ушбу ишни кўриб чиқиш жараёнида дунёнинг ҳеч бир давлатида бундай биологик қадиймийлиги исботланган тарихий обилалар аниқланмаган ва тасдиқланмаганини 3 марта таъкидлади. Шу боис, рўйхатга олиш нафақат Эрон, балки инсоният ва жаҳон хотираси учун ажйоиб ва мисли кўрилмаган воқеа ҳисобланади.
Эрон тарихий обидаларнинг кенглиги ва хилма-хиллигига тўхталиб, деди: Эрон Ислом республикаси инсоният меросининг мислсиз хазинасига эга. Сўнгги йилларда бошланган давом этаётган жараён билан биз келгуси 50 йил давомида бир ёки нечта янги файл YuNESKOга тақдим этилишини ва ҳар йили Жаҳон мероси объектлари сифатида ва ҳар йили Жаҳон мероси объектлари сифатида рўйхатга олинишни тахмин қиламиз. Солиҳий Аминий сўзларида шундай таъкидлади: "Хуррамобод водийсининг жаҳон рўйхатидан ўтказилиши Эрон цивилизациясининг ҳақиқийлиги ва теранлигининг ҳужжати ва дунё билан цивилизациявий ҳамкорлик йўлидаги катта қадамдир.