Жаҳон файласуф ва мутаффакирлари Ислом пайғамбарининг ахлоқлари ҳақида нима деган?
https://parstoday.ir/uz/news/religion-i97652-Жаҳон_файласуф_ва_мутаффакирлари_Ислом_пайғамбарининг_ахлоқлари_ҳақида_нима_деган
Ислом азиз пайғамбарининг ҳаётлари ислом ва инсоният тарихида чуқур ва доимий таъсир қолдирган ахлоқий, инсонпарварлик ва маънавий таълимотларга бой бўлиб, Ғарб ва ғайримусуломн шарқшунос олимлари у зотинг шахсига юксак баҳо беришган.
(last modified 2025-09-08T08:36:18+00:00 )
сентябр 07, 2025 18:50 Asia/Tashkent
  • Жаҳон файласуф ва мутаффакирлари Ислом пайғамбарининг ахлоқлари ҳақида нима деган?
    Жаҳон файласуф ва мутаффакирлари Ислом пайғамбарининг ахлоқлари ҳақида нима деган?

Ислом азиз пайғамбарининг ҳаётлари ислом ва инсоният тарихида чуқур ва доимий таъсир қолдирган ахлоқий, инсонпарварлик ва маънавий таълимотларга бой бўлиб, Ғарб ва ғайримусуломн шарқшунос олимлари у зотинг шахсига юксак баҳо беришган.

Майкл Харт ўзининг " Тарихдаги 100 та энг нуфузли шахс" номли китобида Ҳазрат Муҳаммад пайғамбар/с/ни инсоният тарихидаги энг нуфузли шахс сифатида танлаш ҳақида гапиради.: у тарихда ҳам маънавий , ҳам моддий жиҳатдан ажойиб муваффақиятга эришган ягона одамдир. Муҳаммад /с/ тарихдаги энг буюк динлардан бирига асос солган ва тарғиб қилган ва нуфузли сиёсий етакчига айланган. Бугунги кунда ўлимидан 13 аср ўтиб унинг таъсири кучли ва кенг тарқалган бўлиб, уни инсоният тарихидаги энг нуфузли шахсга айлантирди.

Уилям Монгомери Ватт ҳам ўзининг " Муҳаммад Маккада" китобида айтиб ўтган: бу кишининг эътиқоди учун таъқибларга чидашга тайёр бўлиши, унга ишонган ва унга эришган ва уни ўз раҳнамоси ва сардори деб билганларнинг юксак ахлоқий табиати билан бир қаторда, Муҳамммад/с/ нинг ютуқлари улуғлиги ва улуғворлиги билан бирга, унинг борлиғида илдиз отган зот адолат ва ростгўйлик белгисидир.

Немис шарқшуноси Бертолт Сент Ҳилмер "Шарқлар ва уларнинг эътиқодлари" китобида шундай ёзган: Муҳаммад /с/ барчани ягона Тангрига чорлади ва бу даъватда ҳатто душмналарига ҳам меҳр ва раҳм-шафқат билан мунсбатда бўлди, унинг шахсиятида иккита энг қимматли инсоинй фазилатлар яққол намоён бўлган: адолат ва раҳм -шафқат.

Француз файласуфи ва шарқшуноси Эдуард Монте ҳам Ал-Араб китобида шундай ёзади: Муҳаммад /с/ ўзининг пок нияти, мулойимлиги ва ҳукмронликдаги адолатлилиги, фикрларини баён этиш ва амалга оширишдаги поклиги билан машҳур эди. Бир сўз билан айтганда, у ўз даврнинг энг покиза, энг диндор, энг раҳм-шафқатли инсони бўлиб, иш жиловини ушлаб турувчи, одамларни хаёлига ҳам келтирмаган ҳаётга етакловчи энг кучли шахс эди ва улар учун илғор ва диний давлатни барпо этди ва бугунги кунгача давом ҳам этмоқда.

Инглиз ёзувчиси Бернард Шоу, мен Ислом азиз пайғамбари /с/нинг ҳаётларини қайта -қайта диққат билан ўқиб чиқдим ва унда фақат ўз қиёфасидаги яратилишдан бошқа нарсани кўрмадим ва бу дин бутун дунёнинг йўли ва усули бўлишини истардим.