-
Мудофаа вазирлиги ҳарбий учувчилари мураккаб парвозларни амалга оширди (фотожамланма)
Январ 16, 2020 09:21Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Қашқадарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий учувчиларнинг мураккаб учиш амалиёти бўлиб ўтди.
-
Ўзбекистонда янги турдаги молиявий пирамидалар пайдо бўлмоқда
Январ 16, 2020 09:07Ўзбекистонда “молиявий пирамидалар” кўринишидаги турли фирибгарлик схемаларидан, шу жумладан, крипто активлардан фойдаланиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Бу ҳақда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги хабар қилди.
-
Тақиқланган ташкилотларга адашиб кирган 11 нафар фуқаро жавобгарликдан озод этилади
Январ 16, 2020 08:57Ўзбекистон Республика Бош прокуратурасида Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
-
2015 йилдан бери 12 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар Қирғизистон фуқаролигини олган
Январ 16, 2020 08:302015-2018 йилларда Қирғизистон фуқаролигини энг кўп ўзбекистонликлар олган
-
Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Ўзбекистонга келди
Январ 16, 2020 08:15Тошкент халқаро аэропортида Сергей Лавровни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов, Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ва бошқа шахслар кутиб олди.
-
Ўзбекистон давлати Афғонистоннинг тинчлик музокараларига мезбонлик қилишга тайёрдир
Январ 15, 2020 10:39Ўзбекистон ТИВ раҳбари Тошкент давлатини Афғонистон тинчлик музокараларга мезбонлик қилишга тайёр эканлигини маълум этди.
-
Ўзбекистон: ДХХ ушлаётган "Жиҳодчилар" ҳақида нима маълум?
Январ 15, 2020 13:41ДХХ Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкентда гўёки Суриядан топшириқ олаётган "жиҳодчилар" оқими аъзоларини қўлга олгани ҳақидаги расмий хабар ижтимоий тармоқда кулгига сабаб бўлди. Хорижда бирор гуруҳ ўз зиммасига олмаган, фақат Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари қоғозларида учрайдиган "Жиҳодчилар" ўзи қандай ташкилот?
-
Деҳли шаҳрида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
Январ 14, 2020 14:3114 январь куни Деҳли шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жаишанкар билан мулоқот ўтказди.
-
Олий Мажлис биноси олдида ўнлаб ҳайдовчилар тўпланиб, норозилик билдирди
Январ 14, 2020 08:13Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари орасида енгил автомобилда қатнайдиган ўнлаб ҳайдовчилар 13 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биноси олдида тўпланди. «Kun.uz»нинг хабар беришича, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган ҳайдовчилар 1 январдан кучга кирган янги божхона тартибидан шикоят қилмоқда.
-
Шуҳрат Ғаниев яна бир бор Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Январ 14, 2020 08:002020 йил 13 январь куни ўтказилган олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг биринчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти вакили, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов иштирок этди .