Шуҳрат Ғаниев яна бир бор Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
(last modified Tue, 14 Jan 2020 06:30:01 GMT )
Январ 14, 2020 11:30 Asia/Tashkent
  • Шуҳрат Ғаниев яна бир бор Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

2020 йил 13 январь куни ўтказилган олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг биринчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти вакили, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов иштирок этди .

Дарё сайтига кўра, Сессия ишида вилоят кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлигининг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг 7 та доимий комиссияси тузилди.

Кун тартибидаги ташкилий масала – Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш юзасидан Очилбой Раматов сўзга чиқди.

У Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Фарғона вилояти ҳокими лавозимига 2-Мирзо Улуғбек сайлов округидан сайланган депутат Шуҳрат Ғаниев номзодини Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритилганлигини билдирди ва ўқиб эшиттирди.

Ушбу тақдимнома муҳокамасида депутатлик гуруҳлари вакиллари сўзга чиқди ва Фарғона вилояти ҳокимлигига тавсия этилган номзодни қўллаб-қувватлади. Шуҳрат Ғаниев Фарғона вилояти ҳокими этиб бир овоздан тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ интернетга сиздирилган аудио файлда Шуҳрат Ғаниевникига ўхшаш овоз ҳокимнинг истеъфосини талаб қилган блогернинг жанозасини ўқиш ҳақида Қува туман ҳокимига топшириқ бераётганини эшитиш мумкин эди.