июл 06, 2018 10:28
Ҳукуматнинг 2018 йил 30 июндаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспортининг амал қилиш муддати:
- мамлакат ҳудудида 2019 йил 31 декабрга қадар;
- чет эл ҳудудида паспортнинг амал қилиш муддатига қадар узайтирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида шундай дейилади.