феврал 01, 2024 11:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати узайтирилади
    Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати узайтирилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўз фуқароларининг бошқа давлат ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддатини 5 кундан 30 кунга ошириш қарори келган.

Спутник сайтининг хабар қилишича, депутатлар фуқароларнинг икки давлат фуқароларининг бир-бирининг ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддатини оширишни назарда тутувчи қонунни қўллаб-қувватлашди.

“Қонун Ўзбекистон ва Қозоғистон  давлат фуқароларининг бир-бирининг ҳудудида бўлиши учун қулай шарт-шароитлар яратади ва икки қардош давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар, ишбилармонлик ва маданий алмашинувларни янада ривожлантиришга таъсир қилади”, — деди депутат Наталья Дементьева.

Ўзбекистон томони келишувни 2023 йил апрелида ратификация қилган.

Ёрлиқ