Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар муддатини узайтирди
Кеча Европа кенгаши Ервоиттифоқнинг Россияга қарши қўллаган иқтисодий санкциялари муддатини яна 6 ойга узайтиргани ҳақида хабар қилди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Европа кенгаши тарқатган баёнотида Россияга қарши жорий қилинган санкциялар муддати келаси йилнинг июнигача узайтирилади, деб эълон қилди.
Мазкур баёнияга биноан, Европа давлатлари раҳбарлари ҳафталик йиғилишида Россияга қарши қўлланган санкциялар муддатини узайтиришни таъкидлаб, Азов денгизида Россия томонидан Украина кемаларининг тўхтатилгани туфайли Москвани янги санкциялар жорий этиш орқали жазолаш қарорига келишди.
Айтиш керакки, ноябрь ойининг 25 куни Украининг 3 кемаси Керч бўғозидан ўтиб, Қрим ярим оролидаги Россия ҳудудларига кириши билан Россия армияси томонидан қўлга олинганди.