Ўзбекистон ҳарбийларининг хизмат муддати узайтирилди
(last modified Tue, 24 Apr 2018 05:01:25 GMT )
апрел 24, 2018 10:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ҳарбийларининг хизмат муддати узайтирилди
    Ўзбекистон ҳарбийларининг хизмат муддати узайтирилди

Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг хизмат даври муддати оширилди ва шу йўл билан уларнинг пенсия ёши ҳам кўтарилди, деб ёзади  Norma.uz.

Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг резервида хизмат қилиш тўрисида»ги қонунларига киритилаётган ўзгартиришлар 2018 йилнинг 19 октябридан кучга киради.

Ҳужжатларга кўра, кичик офицерлар (лейтенант, катта лейтенант, капитан, капитан-лейтенант) учун хизматнинг сўнгги муддати икки йилга — 43 ёшдан 45 ёшгача оширилган.

Барча катта офицерлар (майор, подполковник, полковник, 3-, 2-, 1-даражали капитанлар) учун пенсия ёши 50 ёшни ташкил этади. Илгари майорлар, подполковник ва 3- ва 2-даражали капитанлар 45 ёшдан пенсияга чиқишлари мумкин эди.

Генераллар таркибининг максимал ёши аввалгидек — 60 ёш даражасида қолган.

Шунингдек, резерв қўшинлари разрядида бўлиш ёшига ҳам ўзгартириш киритилди.