"Ишқ водийси"
"Ишқ водийси" дастурида ислом оламининг пешволаридан
Бу адабий-бадиий дастур Пайғамбаримиз (с.а.в.) невараларидан бири ҳазрат Имом Ризо (а) баракали ҳаёти ва фаолиятларига бағшланади. Ҳамида ахлоқ билан зийнатланган Имом Ризо ҳазратларининг яшаш тарзлари илоҳий қисматга розиликнинг энг яхши намунасидир. Бу дастур ҳар якшаба тонги эътиборингизга ҳавола этилади.
Азиз дўстлар! "Ишқ водийси" ҳафталик туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини эътиборингизга тақдим этамиз . Эшиттиришимизнинг бугунги сонида Имом Ризо ҳазратларининг эзгу ахлоқий хусусиятлари ҳақида қисқача маълумот берамиз. Айтиб ўтиш жоиздирким, Имом Ризо ҳазратларининг ҳамида ахлоқий хусусиятлари уламолар, донишмандлар, халқ оммаси ва ҳатто ул ҳазрат душманларининг эътиборини ҳам ўзига тортганди...
Марҳамат, тингланг...