Бастлар (Ҳаримлар)
Баст таърифи: Баст деб ҳаримни
айтишадиким, инсон ва ё бошқа мавжадот душман ва ё биров ҳужумидан амон қолиш учун ишлатиларди. Мутабаррака маконларнинг тўрт бурчагида тўрт баст мавжуддир ва бу бастлар 4 машҳур уламолар Шайх Тусий басти (хиёбоннинг йўқори тарафида), Шайх Ҳурри Омилий басти (хиёбоннинг пастки қисмида), Шайх Баҳоий басти (Боб-ул-вужуд кириш рўпарасида) ва Шайх Табарси номи билан аталган.
Разавий ҳарамидаги исломий улум университети.
Биринчи рақамли Разавий ҳарамидаги исломий улум университети Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин шамсий 1358 йили охирида Остони Қудси Разавий мажмуасининг расмийлари эътибор зоҳир этишлари натижасида Паҳлавийлар режими вақтида анбор сифатида ишлатилган Хайротхон ва Мирзо Жаъфар мадрасалари таъмирланиб ишга топширилди. Бу икки мадраса ўртасида 22000 метр квадрат масоҳатига тенг янги ва эски меъморий бинолар аслий кўринишини сақлаб, азим мажмуа,яъни Разавий исломий улум университети барпо этилди ва шамсий 1363 йили Имом Ризо(а) валодат кунларида очилиш маросими ўтказилди.
Иккинчи рақамли бино Разавий исломий улум университети Ҳидоят саҳнасининг шарқий бурчагида ва Амокини мутабарраканинг шимоли-шарқида 11400 метр квадрат пойдевори билан уч табақали бино қурилиб, шамсий 1383 йили шаҳривар ойида ишга топширилди.
Кутубхоналар, музейлар ва ҳужжатлар маркази ташкилоти
Марказий кутубхонанинг ҳозирги ҳашаматли бино қурилиши 1383 йили Шайх Тусий кириш қисмидан то Табарсий ҳаримигача 28800 метр квадрат пойдевор масоҳати билан қурилиб, 1383 йилнинг иккинчи ярмида фойдаланишга топширилди. Бу бино уч муовинлик идораси, бир мудирият, халқаро ишлар ва умумий алоқалар бўлими, ахборот ва технология идораси ва бир нечта мутахассислар қароргоҳлари ташкил этилди. Мувофиқлаштириш ва марказий кутубхонасининг раиси бўлими уч идорадан иборатдир: 1- махтутот идораси, 2-умумий кутубхона идораси, 3- китобхона хизмати идорасидир.
Музей ишлари муовинлиги ҳам уч идорадан ташкил топган:
1-ганжиналар ва ё хазиналар бўлими идораси:
Бу идора 12 ганжинадан иборатдир ва учта мустақил бинода жойлашган ва 5 мингдан ортиқ маданий ва таърихий асарлар кургазмага қуйилган.
1- Қуръон ва нафоис ганжинаси, 2- Муаззам раҳбари ҳадялари ганжинаси, 3- гилам ганжинаси, 4- Машҳад таърихи ганжинаси, 5- Сикка ва медал ганжинаси, 6- ҳайкалтарошлик ҳунармандчилиги ганжинаси, 7- садаф, чиғаноқлар ва судралиб йўрувчи жонварлар ганжинаси, 8- Астрономия ва соат ганжинаси, 9- идиш-тавоқ буюмлари ганжинаси, 10- қурол ва яроқ ганжинаси, 11- пул ва сурғуч муҳрлар ганжинаси, 12- этнография ганжинаси.
2- Маданий асарларни муҳофазат ва таъмир этиш идораси
Кутубхоналар ишлари муовинлиги икки гуруҳдан иборат: 1-Машҳад шаҳрининг кутубхоналарининг ишлари, 2- туман кутубхона ишлари.
Ҳужжатлар ва матбуот ишлари мудириятлиги ҳам икки гуруҳдан ташкил топган: 1- Ҳужжатлар, 2- Матбуот.
Умумий ишлар идораси халқаро ишлар ва умумий алоқалар идораси, ахборот ва технология идораси, мутахассисларга таълим бериш, нашриёт, тадқиқот, назорат ва ФАСЛнома ижроия мудирлиги туғри ҳаммаси ташкилотнинг раиси назорати остидадир.
Остони Қудси Разавий исломий тадқиқотларни ташкил этилиши
Остони Қудси Разавий Ҳазрати Сомин ул-Ҳажж Имом Али бин Мусо Ризо (а) иноятларида ва Эрон Ислом Жумҳурияти инқилобининг раҳбари Ҳазрати Имом Хумайний (р.ҳ) ҳакимона сўзларидан илҳом олган тарзда Остони Қудси Разавийни Эрон Ислом маркази сифатида таништириш бу Қуръон маданияти ва Аҳли Байт (а) маорифининг таблиғ этишдир деб билади.
Шу сабабли исломий маданият ва қадриятларни тадқиқ ва таблиғ этиш учун 1363 йил илмий-тадқиқот ишлари маркази Остони Қудси Разавийда таъсис этилди. Бу ташкилот аслий фаъолияти дастур асосида исломий маданиятни диний иймонлар заминасида ривожлантириш ва шиа мазҳаби маорифини кенгайтириш, исломий илмларни нашр ва тарқатиш, исломий-илмий ганжиналар ва захираларни нашр ва қайта тиклаш, исломий илм ҳавзаларида илмий тадқиқот ишлар қудрат ва сатҳини кутаришдан иборатдир. Ҳозирги пайтда Остони Қудси Разавий исломий тадқиқот маркази, исломий тадқиқотларни ташкил этиш фаъолиятини олиб боришда катта масъулиятни ўз зиммасига олган. Жумладан, мудирият ҳайатини назорат этиш ва 150 нафарга яқин соҳа ва университет тадқиқотчи ва изланувчилар билан бирга 14 гуруҳ қолибида илмий изланишлар олиб боришади ва бу гуруҳ қуйидаги йўналишларда тадқиқот ишларини олиб боради: Қуръон, ҳадис, фиқҳ ва фиқҳ усули, ислом таърихи, танқид ва исломий матнларни туғрилаш, ислом мамлакатларнинг географияси ва нужум ва астрономия, араб ва урду тили таржимаси, Европа тиллари таржимаси, болалар ва ёшлар адабиёти, таржималар, хуросоншунослик, Остони Қудси Разавий энциклопедияси, китобшунослик, саёҳатчилар маданий мутолаалари, электроник билимларни ўрганиш ва ҳамда илмий фаслномалар ва ҳам Қудс тақвими 1365 йилдан бошлаб чоп этилади.
Ҳидоятнинг муқаддас майдони
Ҳидоят майдони ғурфалар (стенд ва салонлари) билан 15319 кв. метр масоҳатга эга бўлиб, мўътабар жойларнинг шимолий-шарқий томонида жойлашган.
Ушбу майдон шимолдан исломий тадқиқот маркази (пажўҳишгоҳ) билан, шимолий ғарбдан Табрасий кириш жойи (вурудгоҳ), шимолий шарқдан кенглиги 14 метрлик кўча билан Исломий фанлар (улум) университети биносига, шарқдан Доруззиёфа ва Пири полондўз, жанубдан Разавийнинг Исломий фанлар билимгоҳи ва Ҳидоят идорасининг биноси билан қўшилган.
Ушбу маконда 3 рақамли кириб чиқадиган поркинг(автостоянка) жойлашган.
Разавийнинг муқаддас майдони
Ушбу майдонинг масоҳати қарийб 10000 кв. метрдан иборат бўлиб, шимолий- ғарбида китобхонанинг орқа томонида бунёд этилган.