Миноралар (Гулдасталар)
-
Миноралар (Гулдасталар)
Минора таърифи: минора ё минор луғатда нур жойи ва ёрқинлик макони, истилоҳдаги маъноси эса қад кўтарган бинони ифода этади.
Қадимдан улардан диний мадрасалар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва айвонларнинг устидан ичкарига нурнинг тушиши ва азон айтиш жойи сифатида фойдаланишарди.
Бугунги кунларда Имом Ризо (а) ҳарамлари мажмўасида
Гуҳаршод масжидининг 2 баланд минораси билан биргаликда 12 минора мавжуд.
Исломий инқилоб саҳнида баландлиги 5,40 метр бўлган Болои Сар минораси қурилган бўлса, Нодирий номи билан Аббосий айвонининг ёнида тилло билан безатилган минора унинг ёнида жойлашган, икки олтин минора Исломий жумҳурият майдонида ўрин олган ва яна олти минора эса Жомеи Разавий майдонида ҳамда иккита чиройли безатилган минора безатилган Гуҳаршод жомиъ масжидида жойлашган.