Гунбаздаги катибалар
-
Гунбаздаги катибалар
Гунбазнинг атрофида катибалар ёзилган
Биринчи гунбазнинг атрофида 6,74 метр баландликда ва икки сатрда 1,9 метр кенглигида кўк рангда бўлган гунбаз танасида зарҳал сулс хатти билан Алиризо Аббосий номи ёзилган.
шбу катибада шоҳ Аббос Сафавийнинг Исфаҳондан Машҳадгача пиёда келгани ва унинг ҳижрий-шамсий 1010 ҳижрий шамсий 1016 чи йилларда тилло рангда безалган мунаввар гунбазда бўлгани борасида қуйдагича ёзилган:
"Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Субҳон Худосидан буюк тавфиқлар шул эдики, араб ва ажам пожшоҳларининг буюк шоҳи ва оқоси набавий пок насабга эга, ушбу малакутий ва нуроний разва ходимларининг хоки пойи ва маъсумин аждодлари асарларини тарқатувчи Султон, Зода Султон Соҳибзафар Шоҳ Аббос Ҳусейний Мусавии Сафавий Баҳодурхонга саодат ва бахт насиб этди ва пойтахт Исфаҳондан пиёда ушбу шариф ҳарамни зиёрат қилишга мушарраф бўлди ва ушбу пок гунбазни безашда ўзининг холис сарватларидан харж қилди, 1010 йилдан бошлаб, 1016 йилда охирга етказди".
Ушбу гунбазнинг шимолий томонидаги катибанинг ўрта қисмида Аббосийлар айвонининг қаршисида исломий инқилоб ҳовлисидаги лавҳда яшил заминда исломий инқилобнинг ғалабасидан кейин гунбазнинг тиллокорлик билан қайтадан таъмирланганининг тарихи ёзилган.
Катибанинг матни шундай шарҳланган: "Набавий беъсатининг 15 асри бошланишида ва Эроннинг азим исломий инқилоб ғалаба қилган кун арафасида Қоъиди аъзам Имом Хумайний (р.а.) раҳбарлигида гунбазнинг таъмири ва зарҳал билан (тиллакорлик) безатишлар якун топади. Сафар –ал-Музаффар қамарий 1400".
Гунбазнинг пастги қисмида 4 қаторли ҳалқа ёзувлар билан безатилган Имом Муҳаммад Ризо ёзган хат кўринади. Ушбу катиба шоҳ Сулаймон Сафавий замонида ҳижрий-қамарий 1086 йили ёзилган ва шу саналарда гунбазнинг тилло ранги билан безатилиши ва таъмирланишига ишора қилинган.
Тўрт қатордаги гунбазнинг бир қисми ҳижрий-қамарий 1086 йили ер силкинишларидан кейин таъмирланди ва Қуръони мажиддан оятлар ёзилган бошқа уч қатори Ҳижрий-қамарий 1330 (шамсий 1291) йили гунбазнинг руслар тўп билин ўққа тутган воқеаларга тегишлидир.