Хуросон ғариби
-
Хуросон ғариби
Бу муборак шаҳарда Имом ҳазратларнинг жуда кўп каромотлари ошкор бўлган
Азизлар, ўтган суҳбатларимизда Имом Ризо алайҳиссалом ҳаётларида
ул ҳазратнинг Нишопурга кириб боришлари муҳим рол ўйнашини таъкидлаган эдик. Бу муборак шаҳарда Имом ҳазратларнинг жуда кўп каромотлари ошкор бўлган.
Силсилаи заҳаб деганда, киши зеҳнида Имом Ризо алайҳиссаломнинг Нишопур шаҳрида сон-саноқсиз мусулмон, айниқса илм аҳли томонидан кутиб олиниши ва бу шукуҳли манзаранинг 20 минг муҳаддис томонидан кўплаб китобларда ёзиб қолдирилиш лавҳалари жонланади.
Ҳоким Нишопурий Шофей ўзининг "Фароид ал –мастин" номли тарихий китобида ёзади:
"Имом Ризо (а) 200 ҳижрий-қамарий йили Нишопур шаҳрига кириб келдилар". Муаллиф бу тарихий воқеани "Нишопур тарихи" китобида батафсил тасвирлаган.
Самъоний Нишопурий "Ал-тадвин" китобида ёзади:
"Имом Ризо (а) бу маросимда оталари ҳақида ривоят қилади. Унинг бу машҳур ривоятини "Санад-ар-Ризо" ҳам деб аташади".
Ибн Шеруяҳ Дайламий Шофеий бу ривоятни саҳиҳ ва муътабар деб атаб, ўз китоби "Фирдавсул ахбор"да унинг бир қисмини иқтибос келтиради. "Силсилатул заҳаб" ҳадиси котибларининг сони эса
"Меҳмонномаи Бухоро" китобида 10 минг, "Ал фусул" китобида 20 минг ва "Васила ал ходим" китобида минг нафар дея келтирилган.
Аҳмад бин Ҳанбал "Силсилатул заҳаб" ҳадисининг муътабарлиги ҳақида ёзади:
"Бу ҳадис телба кишига ўқилса, телбалиги шифо топади"
Абу Наъим Исфаҳоний Шофеий ўзининг "Ҳаляҳ
ал авлиё" китобида бу муборак ҳадисни атрофлича шарҳлаб ёзади: "Бу ҳадис, эзгу инсонлар томонидан пок оталари ҳақида ривоят қилинган ҳадисдир. Ўтган муҳаддисларимиздан айримлари бу ҳадисни ривоят қилган чоғи: "Бу ҳадис телба ва девоналарга ўқилса, улар оқил бўлишади" деб айтишарди".
"Силсилатул заҳаб" муборак ҳадиси ҳақида Абулқосим Қушмирй Шофеий "Ал-Фусул" китобида ҳайратланарли далилларни келтирган. Муборак силсилани ўз ичига олган бу муътабар ҳадис Сомоний подшоси Нуҳ бин Мансурнинг қулоғига етиб борди. Шоҳ бу ҳадисни тилла суви билан ёзишларини буюрди ва вафотидан олдин бу ҳадисни у билан бирга қабрга қўйишларини васият қилади.
Абу Ҳомид Ғаззолий ўз китобида "Силсилатул заҳаб" ҳадисини батафсил шарҳлаган.
Дайламий Шофеий "Файз ал Қадийр" китобида "Силсилатул заҳаб" ҳадисини шарҳлагач, уни ҳайратланарли ҳадис деб атайди.
Ҳанафий Зарандий ўзининг "Маъорижал вусул" китобида бу муътабар ҳадис васфида ёзади:
"Аллоҳим! Бизни қиёмат куни ўз азобингдан асра! Сен улуғ, жамил, кечиргувчи ва буюкдирсан!"
Ва бу ҳадис васф қилинган улуғ элчи томонидан ривоят қилинган.
Муборак "Силсилатул заҳаб" ҳадисининг азамат ва улуғлиги ҳақида ҳанафий Абдулвосеъ ўз китобида ёзади: " Бу муборак ҳадисни Аллоҳ Расули (с)нинг пок хонадонига тегишли қўшимча санадлари билан биргаликда олтин суви билан ёзиш керак!
"Меҳмонномаи Бухоро" китобининг муаллифи ёзади: " Бу муборак ҳадис шифобахшлик хусусиятига эга. У бемор киши бошида ўқилса, ажали етмаган бўлса, зудлик билан шифо топади. Бул фақир бу шифобахш ҳадисни бир неча хасталарга ўқиб, тажриба қилдим ва уларнинг соғайишига гувоҳ бўлганман".