Хуросон ғариби
-
Хуросон ғариби
Али бин Мусо Ризо (а) аҳли байт улуғларидан ҳисобланади
Ибн Ҳуббон Бастий шофеий ёзади:
" Али бин Мусо Ризо (а) аҳли байт улуғларидан ҳисобланади. Ул ҳазратдан ривоят қилинган ҳадислар муътабар саналмоғи вожиб. Мен бир неча маротаба бу улуғ имомнинг марқадини зиёрат қилдим. Тусда эканлигим чоғи ҳар қандай мушкул муаммога дуч келганимда Али бин Мусо Ризо ( унинг ота –боболари ва ўзига Аллоҳнинг саломи бўлсин), марқадини зиёрат айлаб, мушкулимнинг осон бўлиши учун дуо қилардим. Дуоларим мустажоб, мушкулим осон бўларди. Бу ишни кўп марталаб тажриба қилдим. Доимо яхши натижаларга эришдим.
Аллоҳ бизнинг жонимизни ўзининг ҳабиби Муҳаммад Мустафо (с) ҳамда ул ҳазратнинг аҳли байтига нисбатан дўстлик ва муҳаббат ҳисси ила қабз айласин!"
"Ҳоким Нишопурий ёзади: Фақиҳ Абу Ҳасан Муҳаммад бин Али бин Саҳл деди: "Диний ва дунёвий бирор бир мушкулотга дуч келганимда, доимо Имом Ризо (а)нинг муборак марқади зиёратига бориб, қабри наздида ҳожатимни сўраб, Аллоҳдан илтижо қилардим, Ҳожатим раво бўлиб, Аллоҳ таъоло мени ўша ғам-ғуссадан қутқарарди. Бу нарса мен учун одатга айланди. Чунки ҳаётий тажрибамда қайта-қайта синовдан ўтган эди".
Ҳижрий бешинчи аср.
Ҳоким Нишопурий Шофеий ёзади:
"Парваригори карим ўз ҳабиби Муҳаммад Мустафо (с) нинг азиз невараси Имом Ризо алайҳиссалом турбатида менга энг яхши каромотни ошкор айлади. Бўғимларимдаги суюқликнинг қуриб қолиши дардига гирифтор бўлгандим. Азоб-машаққат ила ҳаракат қилардим. Имом ҳазратларининг зиёратига бордим. Пок марқадларини зиёрат айлаб, Нўқон деган маҳаллага бориб тунадим. Эрталаб туриб, ҳайратдан лол қотдим. Бўғимларимда оғриқ сезилмасди. Соғлом одам каби ўз оёғимда Нишопурга қайтдим".
Ҳоким Нишопурий Шофеий илова қилади:
"Имом Ризо алайҳиссалом муборак марқадларини зиёрат қилгач, Аллоҳдан шифо топганим ҳақида кўпгина ислом донишмандлари гувоҳлик беришади. Ва у Имом ҳазратларининг мутаҳҳар марқадлари зиёратидан файз топган бир неча ҳожатмандларнинг эътирофларини келтиради".
Бу ҳақда келгуси эшиттиришимизда суҳбатлашамиз, иншоаллоҳ...
Имом Ризо (а) зиёратига мушарраф бўлган кишилардан ўз таассуротларини баён айлашларини сўраймиз. Тингловчиларимизнинг мароқли суҳбатлари "Хуросон ғариби" туркум дастурларимизда бериб борилади.