Хуросон ғариби
-
Хуросон ғариби
Би куни ҳадис аҳлининг пешвоси Абубакр Хузаймаҳ, Абу Али Сафақий
Ҳоким Нишопурий шофеий ёзади:
Муҳаммад бин Мумилдан эшитдим: "Би куни ҳадис аҳлининг пешвоси Абубакр Хузаймаҳ, Абу Али Сафақий ва бошқа машшоихлар билан Али бин Мусо Ризо (а) марқадини зиёрат қилиш учун Тусга бордик. Улар Али бин Мусо Ризонинг марқади зиёратига доимо бориб туришарди."
Муҳаммад бин Мумил дейди:
" Ибн Хузаймаҳнинг Али бин Мусо Ризо мутаҳҳар марқади ёнида эҳтиром ва тавозеъ ила дуо қилиши, йиғиси ва муножоти барчамизни ҳайратга солди".
Ровий сўзларининг давоми бундан-да, жаззоб ва таъсирчандир. Аммо, афсуски, унинг сўзларини иқтибос келтирган кўпгина муаллифлар суҳбат давомини ёзиб қолдиришмаган.
Ровий ҳикоя қилади: "Имом Ризо (а) қабри ёнида ибн Хузаймаҳ бунчалик эҳтиром, тавозеъ ва камсуқумликни султонлар, шоҳлар, ( шанқишлар) ва нишопурлик, ҳиротлик, туслик ва сарахслик амалдорлар ҳузурида тап тортмасдан бажарар эди.
Уларнинг барчаси ибн Хузаймаҳнинг Имом Ризо (а) қабрини зиёрат қилиш пайтидаги ҳолатини кўриб,
олимнинг Имом қабри зиёратидаги ҳолатидан шодланар эдилар. Замона олимларининг пешвоси томонидан бунчалик содиқона ва самимий зиёратга гувоҳ бўлганликлари учун қувонганларидан садақалар беришди.
Уларнинг барчаси кўнглидан қуйидаги фикр кечарди: "Агар улуғлар марқадини зиёрат қилиш пайти уларга эҳтиром ва тавозеъ кўрсатиш, камсуқумлик ва хоксорлик ила дуо қилиш суннат бўлмаганида эди,
бу ишлар фазилатдан узоқ бўлганида, ҳеч қачон ибн Хузаймаҳ бу услубда зиёрат қилмас эди"
Ибн Бон Бастий шофеий ёзади: " Али бин Мусо Ризо (а) аҳли байт улуғларидан ҳисобланади. Ул ҳазратдан ривоят қилинган ҳадис муътабар саналмоғи вожиб. Мен бир неча маротаба бу улуғ имомнинг марқадини зиёрат қилдим. Тусда эканлигим чоғи ҳар қандай мушкул муаммога дуч келган чоғим (Али бин Мусо Ризо унинг ота –боболари ва ўзига Аллоҳнинг саломи бўлсин), марқазини зиёрат айлаб, мушкулимнинг осон бўлиши учун дуо қилардим. Дуоларим мустажоб, мушкулим осон бўларди. Бу ишни кўп
марталаб тажриба қилдим. Доимо яхши натижаарга эришдим.
Аллоҳ бизни ҳабиби Муҳаммад Мустафо (с) ҳамда ул ҳазратнинг аҳли байтига нисбатан дўстлик ва муҳаббат ҳисси ила ўлдирсин!"
Муҳаммад бин Али бин Саҳл шофеий ёзади: "Ҳокими Нишопурий ёзади: Фақиҳ Абу Ҳасан Муҳаммад бин Али бин Саҳл деди: "Диний ва дунёвий бирор бир мушкулотга дуч келганимда, доимо Имом Ризо (а)нинг муборак марқади зиёратига бориб, қабри наздида ҳожатимни сўраб, Аллоҳдан илтижо қилардим, Ҳожатим раво бўлиб, Аллоҳ таъоло мени ўша ғам-ғуссадан қутқарарди. Бу нарса мен учун одатга айланди. Чунки ҳаётий тажрибамда қайта-қайта синовдан ўтган эди".