Хуросон ғариби
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i10954-Хуросон_ғариби
Имом Ризо (а) ҳазратларининг марқадларини зиёрат қилиш
(last modified 2018-08-22T17:48:52+00:00 )
декабр 17, 2016 13:49 Asia/Tashkent
  • Хуросон ғариби
    Хуросон ғариби

Имом Ризо (а) ҳазратларининг марқадларини зиёрат қилиш

Азизлар! Ўтган сухбатимизда таъкидлаганимиздек , Имом  Ризо (а) ҳазратларининг  марқадларини    зиёрат қилиш  ҳақида   тарихий ва  маърифий    китобларда  жуда кўп   тавсиялар   берилган .

Ҳоким  Нишопурий ёзади: "Имом  Ризо  (а)  буюрадилар: "Менинг    зиёратимга   келган    кишининг   фарёдига мен   ҳам   қиёмат  куни   уч   ўринда   етгайман:  номаи   аъмолни  кишиларнинг   ўнг   ва   чап қўлларига   бериш   маҳали,  Сирот    кўпригидан    ўтар    пайти,  одамларнинг   амали   тарози   палласига   қўйиладиган   чоғи".

Ҳоким  Нишопурий   ўз китобида    Имом Ризо

(а)нинг ходими  Ёсир    хотираларини   шундай   келтиради: " Али  бин  Мусо   Ризо  (а)  буюрдилар:

Биз   аҳли  байт   қабрлари    зиёратидан  ўзга  ҳеч   бирор   қабрнинг    зиёратига   борманг! Мен   мазлумларча   заҳарланиб,    ғариб   бир   юртда   дафн   этиламан. Марқадимни   зиёрат    қилган кишининг  дуоси   ижобат  бўлиб,   гуноҳлари кечирилади".

Ҳанафий   Муҳаммад   Порсо   Бухорий   дейди:

Халифа Маъмун   Аббосий  зулм ва    таҳдид   ила     валиаҳдликни    Имом Ризо  (а)га    юкламоқчи  бўлган    маҳали    Имом  ҳазратлари  Маъмунга   хитобан  дедилар:

"Аллоҳга қасам! Отам оталари,  оталари    Расули Акрам (с)дан   шундай  ривоят қилишган:  Мен  сендан  олдин,  зулм  билан   шаҳодатга    етгайман. Осмон   ва ердаги  фаришталар  мен   учун   йиғлашур.  Ғариб  юртда   дафн  этиламан".

Муҳаммад  Порсонинг    бу   фикрларини   ислом    оламининг    машҳур  намояндаларидан   бири   шайх  Сулаймон   Қундузий  ўз китоби    "Янобиул манобеъ"да   келтирган.

Ҳоким   Нишопурий ўз  китобида   Ибн Далф   тилидан  ушбу ривоятни    келтирган:

"Имом  Ҳодий  (а) деди:" Бирор  бир   ҳожати  бўлган  киши   ғусул қилиб,  бобом  Имом Ризо алайҳиссалом   марқади  зиёратига  борсин. У ерда   икки ракъат  намоз ўқиб,   дуо қилган пайти  Аллоҳ   таъолодан  ҳожатини  сўрасин. Иншооллоҳ,    ҳожати  раво  бўлгай!

Шарти  шулким,   гуноҳлардан  тавба қилган  ва   қариндошлик   алоқаларини   узмаган  бўлсин".

Кўпгина ислом уламоларининг таъриф-тавсифлари бўйича Имом  Ризо  алайҳиссалом   дафн  этилган  макон    жаннатнинг  бир   бўлагидир.  Аллоҳнинг  бу  суюк  бандасини   зиёрат қилиб,  яккаю ягона   қодир  Аллоҳдан   ўз  ҳожатларини  сўраган   кишини    Парвардигори Карим

ноумид қолдирмайди, албатта.

Баракали   ҳаётлари   давомида   Имом  Ризо алайҳиссаломнинг     жуда кўп   фазилат ва   каромотлари атрофдагиларга  ошкор  бўлган. Айниқса,  Нишопур   шаҳрига кириб  келган  чоғлари  каромотлари   авж  нуқтада  зоҳир  бўлди.

Аммо  имом    ҳазратларининг    каромот  ва    барокотлари  фақатгина   ҳаётлик  чоғлари   билан    чегараланиб  қолмайди. Ул   ҳазрат  шаҳодатларидан   кейин  эса   муборак  қабрлари    ҳозиргача   миллионлаб  зиёратчилар,  олимлар  ва  донишмандларнинг   зиёратгоҳидир.

Муборак Ҳарам  бошқаруви  маълумотларига  қараганда  зиёратчиларнинг    сони    йиллар  сайин ортиб бормоқда.  Гўё Расулуллоҳ (с)нинг   "Танимнинг   пораси   Хуросон  заминига    дафн  этилгай" ҳадиси  шарифлари  жавоби  сифатида  гуруҳ-гуруҳ    зиёратчилар    Муқаддас Машҳад шаҳрига  Имом Ризо алайҳиссалом муборак  марқадлари  зиёратига   шошилиб  ва   Аллоҳнинг  расули    ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) муборак    танларининг        парчасига   эҳтиром  кўрсатишади.

Зиёратчиларнинг    йил  сайин  ошиб  бораётгани  Расулуллоҳ (с)  аҳли  байтлари   марқадларини   зиёрат  қилиш таъкидланган  суннат эканлигидан  далолат  беради.       Зиёратчилар    узоқ   йўллардан  меҳр-муҳаббат ва    завқ-шавқ   ила  Имом  Ризо алайҳиссалом    зиёратига келишлари  билан  ислом  душманларини     маъюс  айлайдилар.