Хуросон ғариби
-
Хуросон ғариби
Имом Ризо (а) ҳазратларининг марқадларини зиёрат қилиш ҳақида тарихий
Азизлар! Имом Ризо (а) ҳазратларининг марқадларини зиёрат қилиш ҳақида тарихий ва маърифий китобларда жуда кўп тавсиялар берилган .
Нишопурий ёзади: "Мусо бин Жаъфар алайҳиссаломдан эшитдим, буюрдилар: "Фарзандимнинг марқадини зиёрат қилган киши 70 ҳажнинг савобини қўлга киритади. Уни зиёрат қилган, ҳарамида тунни тонгга улаган киши гўё осмон аҳлини зиёрат қилган кабидир.
Зиёратчи қиёмат куни аҳли байт имомлари билан бирга бўлгай. Фарзандим Али зиёратчиларининг даражаси улуғдир"
Имом Ризо алайҳиссалом ҳазратлари ҳузурларига келган киши деди:
"Эй Аллоҳ Расулининг фарзанди! Расулуллоҳни туш кўрдим. Тушимда мендан "Танимниг бир парчаси сизнинг юртингизда тупроққа топширилса, уни қандай муҳофаза қилурсиз?- дея сўрадилар".
Имом Ризо (а) ҳазратлари буюрдилар:
"Сизнинг юртингизда дафн этилиши лозим бўлган киши менман. Мен Аллоҳ ҳабиби танининг парчасиман. Мени ҳар бир маърифатли киши ҳақ-ҳурматимни ўрнига қўйиб, зиёрат айласа, мен ва оталарим қиёмат куни унинг шафоат қилувчиси бўлгаймиз. Ва шафоатчиси биз бўлган киши нажот топгай, гарчи гуноҳлари инс ва жин гуноҳлари миқдорича бўлса-да"
Имом Ризо (а) туш кўрган кишига Расули Акрам (с) нинг ушбу ҳадиси шарифларини ривоят қилдилар:
"Мени туш кўрган кишининг тушида айнан мендирман. Зеро, шайтон менинг ва ўринбосарларимнинг шаклида зуҳур этолмайди. Тўғри туш пайғамбарликнинг 70 жузъидан биридир"
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с) ҳамда ул зоти бобаракотнинг ўринбосарлари ҳақида туш кўрган кишиларга бу ҳадиси шариф ҳужжатдир.
Ҳоким Нишопурий Шофеий ўзининг Нишопур тарихига бағишланган китобида ёзади:
"Али бин Мусо Ризодан эшитдим. Ул ҳазрат буюрдилар:"Мени заҳарлаб ўлдиришади ва ғариб бир юртда дафн этишади. Бу нарсани отам оталаридан, оталари Али бин Аби Толибдан ул ҳазрат эса Расулуллоҳ (с)дан қилган ривоятларидан яхши биламан. Огоҳ бўлинг! Ким мени ғариблик юртида зиёрат қилса, мен ва оталарим унинг шафоат қилгувчиси бўламиз. Шафоатчиси биз бўлган киши нажот топгай, гарчи гуноҳлари инс ва жин гуноҳлари миқдорича бўлса-да".
Жувайний Шофеий бу ҳайратланарли ривоятни улкан бир таважжуҳ ила эслайди: "Ваҳ-ваҳ, қандай улуғ каромот! Бу нуроний каромотдир. Бу гуноҳ ва маъсиятларни покловчи башоратдир".
Бошқа бир ўринда Ҳоким Нишопурий ёзади:
"Имом Ризо (а) буюрадилар: "Менинг зиёратимга келган кишининг фарёдига мен ҳам қиёмат куни уч ўринда етгайман: номаи аъмолни кишиларнинг ўнг ва чап қўлларига бериш маҳали, Сирот кўпригидан ўтар пайти, одамларнинг амали тарози палласига қўйиладиган чоғи