Хуросон ғариби
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i10966-Хуросон_ғариби
Имом Ризо (а)нинг маноқиб ва каромотлари ҳақидаги суҳбатимизни давом эттирамиз.
(last modified 2018-08-22T17:48:52+00:00 )
декабр 17, 2016 13:55 Asia/Tashkent
  • Хуросон ғариби
    Хуросон ғариби

Имом Ризо (а)нинг маноқиб ва каромотлари ҳақидаги суҳбатимизни давом эттирамиз.

Ислом донишмандлари ўз китобларида Имом Ризо(а) нинг улуғвор шахсиятлари ва чексиз шон-шуҳратлари ҳақида ҳикоя қилганлар

Абдураҳмон   Жомий   ўз  китобининг

Али  бин  Мусо,  бин  Жаъфар (а) зикри   бобида Имом Ризо алайҳиссалом   ҳақида  ёзади: "У саккизинчи имомдир...  Имом  Ризо (с)  ҳазратларининг      фазоил ва каромотлари  ҳақида  тилларда  мазкур ва  китобларда

мастур  бўлган   таърифу тавсифлар  денгиздан  қатра  мисоли   оздир. Имом  ҳазратларининг    ҳайратланарли каромотлари    таърифи    бу  мухтасарга  сиғмас. Шу  сабабли   биз  ул  ҳазратнинг  айрим  ҳайратланарли каромотларини    келтириш  билан  кифояланамиз"

Яна  бир  донишманд  Аҳмад ибн Юсуф Фармоний   Димишқий  "Ахборал  дувал"  китобининг   Имом  Ризо  алайҳиссалом   маноқибларини    шарҳлаган  бобини   "Шижоати   бобоси  Али  Муртазо  (а)нинг    жасоратига  монанд  Имом   Али  бин  Мусо   Ризо (а)  ҳақида  боб"-- деб   атайди.

Унда   шундай   эътирофлар   битилган:

"Имом   Ризо алайҳиссаломнинг   эзгу   хислатлари   бепоён,   фазилатлари кўп ва каромотлари   фаровон,  маноқиблари   машҳурдир".

Заковат  ва   маърифат   самосининг   ёрқин   юлдузлари   ҳақида    ҳикоя қилувчи   "Ал  кавокиб"  китобида  Мановий Шофеий   ёзади:ّ рауф лақаби  Ризо  бўлган   Али  бин   Мусо ал  Козим бин  Жаъфари  Содиқнинг   мартабалари улуғ,  фазилатлари   машҳур,   каромотлари    саноқсиздир".

Шибравий   ўз китобида   Имом Ризо  (а) ҳазратларининг  мақом ва мартабалари ҳақида   қуйидаги  фикрларни   келтирганлар:

"Лақаби   Ризо  бўлган  8-чи   Имом Али  бин Мусо  карим,   улуғвор ва виқорли  эди. Маноқиби   юксак, фазилатлари улуғдир. Муборак вужудлари  ҳошимий ва  саховат илдизлари  набавий  эди. Каромотлари   беҳисоб ва  таъриф-тафсифга   сиғмайдиган   даражада   ҳайратланарлидир"

Маккийнинг  фикрича,    Али   бин   Мусо Ризо алайҳиссаломнинг   фазилатлари   ҳад-ҳудудсиздир.

Имом Ризо   алайҳиссалом   каромотлари   ҳақида  Сувайдо   шундай ёзади: "Ул ҳазратнинг  каромотлари   шунчалик кўп ва  шуҳратлари  шу   даражада   машҳурким,   оддий  кишиларнинг   тасаввурига  сиғмайди".

Сувайдонинг  бу  фикрлари   "Сабоакал   заҳаб"   китобида келтирилган.

Ўзининг   "Натоижал афкор"   китобида  Имом Ризо  алайҳиссаломнинг    ҳайратланарли    каромотлари  ҳақида ёзган   Мисрий    шундай  эътироф қилади:

"Имом  Ризо (а)нинг   улуғлиги  ҳақида   қайд қилиш  жоизким,   ул ҳазратнинг  каромотлари    боболари  Али Муртазо (а) каромотларига  ўхшаш бўлиб,  марқадлари   маърифат  шайдолари ва  аҳли   байт  ошиқи-беқарорларининг    зиёратгоҳидир".

Набҳоний  ўзининг    "Жомеъ  каромот ал  авлиё"   китобида  ёзади:

"Али  бин   Мусо улуғ  имом    ва  нубувват  аҳли   байтининг    энг ёрумашъалларидандир.   Ул ҳазрат   илм, ирфон, карам, жавонмардлик, жуд ва   саховат маъданидирлар.   Аҳли  байт силсиласида   мавқеълари  улуғ, номлари    машҳур, каромотлари   жуда кўп".

Ушбу   нукта  "Ал  анвор ал Қудсияҳ"  китобида   келтирилган.

Доктор   Мустафо  "Ал  Аслаҳ" ва  доктор    Абдулҳалим  Маҳмуд  "Ар  рисола Қушайрия" китобида  ушбу   фикрларни   қайта ва қайта  иқтибос   келтирган".

Азизлар,  сиз  "Хуросон   ғариби"  туркум   эшиттиришимизнинг  бугунги сонини  тингладингиз.

Хайр, меҳрибон  Аллоҳнинг   паноҳида  бўлинг