Хуросон ғариби
-
Хуросон ғариби
Имом Ризо (а)нинг маноқиб ва каромотлари ҳақида
Ислом дини пайғамбари ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, Аллоҳ хабибининг невараларидан бири, ислом оламининг ёрқин юлдузи Имом Ризо алайҳиссалом ҳазратларининг жўшқин ҳаёт ва фаолиятларига бағишланган
"Хуросон ғариби" туркум эшиттиришимизнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азизлар!Ўтган суҳбатимизда Имом Ризо (а)нинг маноқиб ва каромотлари ҳақида гапириб ислом донишмандларининг ул ҳазрат ҳақидаги эътирофларини келтирган эдик. Айтган эдикким, Шерозий исмли машҳур адиб ва мутафаккир ўзининг "Равзатул аҳбоб" китобида шундай ёзади:
"Али бин Мусо Ризо (а) халқ билан ўзларининг тилида сўзлашар, барча тилларда сўзлаган пайтлари нутқлари ўша тил соҳибларидан кўра равон ва гўзал эди. Нурли марқадлари дунёнинг барча бурчакларидан келадиган муштоқларнинг зиёратгоҳидир".
Ислом донишмандларидан яна бири Рузбаҳон Хунжий ўзининг "Меҳмонномаи Бухоро" китобида Имом Ризо (а) ҳазратларининг муборак марқадлари ҳақида ёзади:
"Оламнинг барча бурчакларидан бу манзилга ҳожатмандлар йўл олишади. Бу ер айтиш мумкинким,
манзилларнинг ашрафидир. Бу муборак маконда кечаю кундуз Қуръон тиловат қилинади. Шу сабабли у исломдаги машҳур ибодатгоҳлардан биридир.
Бу барокотли марқад ниёзмандларнинг Аллоҳга тоат-ибодат манзилига айланган. Аслида шундай бўлиши ҳам керак. Чунки бу муборак макон Расулуллоҳ (с) илмининг мазҳари, Мустафо сифотининг вориси, имоми барҳақ ва раҳномои мутлақ, вориси
нубувват улуғ имом ҳазратларининг турбатидир"
Ғиёсиддин ибн Ҳумомиддин Шофеий Имом ҳазратларининг каромот ва имоматлари ҳақида таважжуҳга лойиқ фикрларни ёзиб қолдирган. У ўзининг "Таърихи ҳабиб ал сайр" китобининг "Набий алайҳис салоту васалламнинг фарзанди олий даражали имомнинг фазоил ва каромоти ҳақида" номли бобида Али бин Мусо Ризо (а) ҳақида ёзади:
"Мутаҳҳар марқади Хуросон тупроғида бўлган
таййиб ва тоҳир Имом Али бин Мусо, бин Жаъфар, бин Муҳаммад Боқир... дунёнинг турли бурчакларида яшовчи ихлосмандларнинг таважжуҳини ўзига жалб этган.
Инсон қавмидан бўлган барча мавжудот ул зоти бобаракотнинг ҳамида аҳлоқ ва олий фазилатларини ўз қалбларининг замирига битмишлар. Каромотлари тасаввурга сиғмагай. Боболари Расули акрам (с) орқали имоматлари муайян ва муқаррардур".
Абдураҳмон Жомий ўз китобининг
Али бин Мусо, бин Жаъфар (а) зикри бобида Имом
Ризо алайҳиссалом ҳақида ёзади: "У саккизинчи имомдир... Имом Ризо (с) ҳазратларининг фазоил ва каромотлари ҳақида тилларда мазкур ва китобларда
мастур бўлган таърифу тавсифлар денгиздан қатра мисоли оздир. Имом ҳазратларининг ҳайратланарли каромотлари таърифи бу мухтасарга сиғмас. Шу сабабли биз ул ҳазратнинг айрим ҳайратланарли каромотларини келтириш билан кифояланамиз"
Яна бир донишманд Аҳмад ибн Юсуф Фармоний Димишқий "Ахборал дувал" китобининг Имом Ризо алайҳиссалом маноқибларини шарҳлаган бобини "Шижоати бобоси Али Муртазо
(а)нинг жасоратига монанд Имом Али бин Мусо Ризо (а) ҳақида боб"-- деб атайди.
Унда шундай эътирофлар битилган:
"Имом Ризо алайҳиссаломнинг эзгу хислатлари бепоён, фазилатлари кўп ва каромотлари фаровон, маноқиблари машҳурдир".
Заковат ва маърифат самосининг ёрқин юлдузлари ҳақида ҳикоя қилувчи "Ал кавокиб" китобида
Мановий Шофеий ёзади:ّ Абдурауф
"Лақаби Ризо бўлган Али бин Мусо ал Козим бин Жаъфари Содиқнинг мартабалари улуғ, фазилатлари машҳур, каромотлари саноқсиздир".
Азизлар, сиз "Хуросон ғариби" туркум эшиттиришимизнинг бугунги сонини тингладингиз.
Хайр, меҳрибон Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.