Хуросон ғариби
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i10978-Хуросон_ғариби
Имом Ризо (а) нинг улуғ шахсиятлари
(last modified 2018-08-22T17:48:52+00:00 )
декабр 17, 2016 14:01 Asia/Tashkent
  • Хуросон ғариби
    Хуросон ғариби

Имом Ризо (а) нинг улуғ шахсиятлари

Ассалому  алайкум, қадрли  тингловчилар. Ислом  дини пайғамбари  ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) нинг пок  руҳларига салому салавот йўллаб, Аллоҳ хабибининг невараларидан бири,  ислом  оламининг  ёрқин юлдузи   Имом Ризо алайҳиссалом  ҳазратларининг  жўшқин ҳаёт ва  фаолиятларига  бағишланган

"Хуросон  ғариби"  туркум эшиттиришимизнинг   навбатдаги сонини   эътиборингизга  ҳавола  этамиз.

Азизлар! Ўтган суҳбатимизда   ислом  уламолари  ўз китобларида   ёзиб  қолдирган  Имом Ризо (а)нинг   каромотлари   ҳақида  тўхталиб, Имом Ризо (а) нинг улуғ  шахсиятлари ислом донишмандларини бу буюк инсоннинг маънавий олами ҳақида арзирли фикрлар билдириб, ҳайратланарли ишларини эътироф этишга мажбур айлаган. Бу эътирофлар Аллоҳнинг ҳабиби Муҳаммад мустафо (с) нинг пок хонадони вакили Имом Ризо(а) ҳазратларининг Аллоҳ назаридаги инсон эканлигидан далолат беради, деб айтган эдик. Бугун Имом Ризо (а) нинг маноқиб ва каромотлари ҳақидаги суҳбатимизни давом эттирамиз.

Ислом оламининг машҳур донишманди Ибн Асир ёзади: " Абул Ҳасан Али бин Мусо Ризо Ризо сифати билан машҳур бўлиб,  ҳисобсиз фазилатларга эгадирлар"

Улуғ мутафаккирнинг бу эътирофи "Татматаҳ жомеъал усул" китобида келтирилган бўлиб, юзлаб донишмандлар бу дурдона фикрларни ўз асарларида иқтибос сифатида ишлатишган.

Ислом оламидаги улуғ мутафаккирлардан бири Талҳа Шофеъий Имом Ризо (а) ҳақидаги ўз эҳтиромини қуйидагича изҳор айлаган: "Имом ҳазратларининг заковатлари юксак, сифотлари олий, ахлоқлари Расули акрам ахлоғидан, юриш-туришлари арабий,аслияти ҳошимий хонадонидан,  улуғвор асл-насаби набавий, ҳар не улуғворлик сифати мавжуд эса, Имом Ризо (а) унданда улуғроқ. Эзгу хислатлари "Матолиб ал суввал" китобида қанчалик таърифланган бўлса,  ҳазрат бу таърифларнинг  барчасидан  устундирлар.

Азизлар, келинг Имом Ризо (а) ҳазратларининг фазилатлари ҳақида таҳлилчи Гулфинур Аюбованинг фикрларига қулоқ тутайлик.

Таҳлилчи Гулфинур Аюбова  фикрларини  тингладик.

Эшиттиришимиз давом  этади.

Ислом оламидаги таниқли шахсиятлардан яна бири Жувайний Хуросоний ўзининг улкан китобидан бир қисмини имом Али бин Мусо Ризо (а) ҳаёти, фазилатлари, маноқиб ва каромотларига бағишлаган. Олим Имом ҳазратларининг маноқиб ва каромотларини "Фароид ал мастин" китобида баён этиб,   Саккизинчи имом ҳазрат Али бин Мусо Ризо(а)нинг  ўзига хос хусусиятлари, ҳамида ахлоқ ва юксак одоблари, ошкоро каромот ва нуроний сифотларидан бир шингил ҳикоя қилади.

Исломнинг    улуғ  донишмандларидан  яна  бири

Асъад  Ёфаъий  ўзининг  "Мароҳ ал  жинон"  китобида  ёзади: "Абул  Ҳасан   Али   бин   Мусо олийқадр  ва улуғвор  имом,  поклар  ва   карам аҳли   сулоласидан,  шиаларнинг

12  пешволаридан   биридир.   Имомия  мазҳабининг   асослари   бу  машҳур   имом  андишалари  билан

мустаҳкамланди. Ул ҳазрат  маноқиб ва   фазойил   соҳибидирлар".

Шерозий  исмли   машҳур  адиб  ва   мутафаккир   эса  ўзининг  "Равзатул  аҳбоб" китобида    шундай   ёзади:

"Али  бин   Мусо  Ризо (а)   халқ  билан   ўзларининг   тилида  сўзлашар, барча    тилларда  сўзлаган   пайтлари  нутқлари  ўша  тил   соҳибларидан  кўра   равон ва   гўзал эди. Нурли  марқадлари   дунёнинг   барча  бурчакларидан   келадиган   муштоқларнинг    зиёратгоҳидир".

"Ал  фусул"  китобининг  соҳиби  Ибн  Сабоғ  Имом Ризо  (а)    ҳақида  шундай ёзади: " Али  ибн  Мусо  Ризо (а)нинг хислатлари   бир маромда   сафга  тизилган   низомийларни   эслатади.  Фазилатларининг   бири -биридан  устун,  бири-биридан   гўзал.  Ул ҳазратнинг   ҳамида   аҳлоқ   ва  эзгу  хислатлари   хайратланарли  даражада улуғдир.  Имом  Ризо  (а)  ўз дўстлари  учун  бахт-саодат  келтирувчи   саъд   юлдузи кабидир"

"Равзатул   сафо" нодир  тарихий  китобнинг    муаллифи

Бурҳониддин    саккизинчи имом    фазилатлари   ҳақида   ёзади: "Имом  Ризо (а)нинг   маноқиб ва каромотлари   ҳақида  жуда   кўп  ривоятлар  мавжуд. Бу  улуғ  пешвонинг  азамат ва буюклигидан   далолат берувчи ривоятларда келтирилган  таъриф  ва   тавсифлар   мени  ҳайратга  солди".

Азизлар, бизга ажратилган вақт ниҳоясига етди. Мавзуни  келгуси шанба куни давом эттириш умидида Сиз билан хайрлашамиз. Меҳрибон  Аллоҳнинг  паноҳида   бўлинг.