Хуросон ғариби
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i10981-Хуросон_ғариби
Имом Ризо (а)нинг имоматлари ҳақида
(last modified 2018-08-22T17:48:52+00:00 )
декабр 17, 2016 14:02 Asia/Tashkent
  • Хуросон ғариби
    Хуросон ғариби

Имом Ризо (а)нинг имоматлари ҳақида

Азизлар! суҳбатимизда  Имом Ризо (а)нинг имоматлари ҳақида гапириб, турли забардаст китобларда бу ҳақда келтирилган далилларни келтирган эдик. Ана шундай ҳужжатлардан бири    Зиёд бин Марвон ривояти эди.

Зиёд  бин   Марвон    ривоят   қилди:

"Бир  куни   Имом  Мусо  Козим (а) ҳузурларига  бордим. Фарзандлари   Али  бин Мусо у ерда  ҳозир  эдилар.

Имом  Мусо Козим (а)  ҳазратлари   менга  юзланиб, буюрдилар: "Эй Зиёд,   бу  фарзандим Алидир.  Ёзгани менинг  ёзганим,  айтгани менинг  айтганим, элчиси менинг  элчим ва   ҳар не  деса,  ҳужжатдир".

Маълумки, Аллоҳнинг  дўстлари   каромот кўрсатиш  қобилиятига  эгадирлар. Имом Ризо (а)нинг  каромотлари  ул ҳазрат таваллуд  топмасларидан  олдин  ҳам    юз берган.

Аммо  имомат чоғларидаги   Мадина  ва Марв  шаҳарларида   кўрсатган  каромотлари   жуда-жуда  ҳайратланарлидир.

Бугунги  суҳбатимизда ислом  уламолари  ўз китобларида   ёзиб  қолдирган  Имом Ризо (а)нинг   каромотлари   ҳақида  тўхталамиз.

Динимизнинг  улуғ  донишмандлари, мусулмонлар

орасига  ихтилоф  солмаслик мақсадида    Расулуллоҳ (с)нинг   фарзандларидан  бўлган  Имом Ризо (а)  ҳазратлари ва Муқаддас  Машҳад шаҳри ҳақидаги арзирли фикрларини ёзиб қолдиришган.

"Каромот" ва "маноқиб" истилоҳлари аслида бир-биридан фарқ қилувчи маъноларни англатади. Аммо бу суҳбатимизда ҳар икки истилоҳни ҳам ғайриоддий , ҳайратланарли воқеа-ҳодисалар маъносида ишлатамиз. Зеро ана шундай саргузашт ёхуд воқеа-ҳодисани ислом донишмандлари маноқиб ёки каромот деб аташган.

Имом Ризо (а) нинг улуғ  шахсиятлари ислом донишмандларини бу буюк инсоннинг маънавий олами ҳақида арзирли фикрлар билдириб, ҳайратланарли ишларини эътироф этишга мажбур айлаган. Бу эътирофлар Аллоҳнинг ҳабиби Муҳаммад мустафо (с) нинг пок хонадони вакили Имом Ризо(а) ҳазратларининг Аллоҳ назаридаги инсон эканлигидан далолат беради.

Азизлар, бизга ажратилган вақт ниҳоясига етди. Мавзуни  келгуси шанба куни давом эттириш умидида Сиз билан хайрлашамиз. Меҳрибон  Аллоҳнинг  паноҳида   бўлинг.