Хуросон ғариби
-
Хуросон ғариби
Имом истилоҳи муқаддас исломтаълимотида ниҳоятда аҳамиятли истилоҳ ҳисобланади
Бу истилоҳ мусулмон уммати тасаввурида пайғамбар (с) ўринбосарларини жонлантиради. Имомлар Расулуллоҳ (с) риҳлатларидан сўнг исломнинг музаффар байроғини қўлма-қўл қилиб, Аллоҳнинг халқини ҳидоят сари чорлаганлар. Улар элга илмий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий раҳбарлик масъулиятини зиммага олишган.
Донишмандларнинг тадқиқотлари бўйича биринчи маротаба "Имом" истилоҳи ҳижрий-қамарий тўртинчи асрда Имом Ризо алайҳиссалом ҳазратларига нисбатан ишлатилган. Бу ҳақда "Асботал васфия" китоби гувоҳлик беради.
Бу фикрни шунингдек, "Китоб ал шажара", "Китоб ал табийин", "Китоб ал тадвин", "Китоб ал маноқиб", "Китоб ал матолиб" каби юзлаб китобларнинг муаллифлари ҳам ўз асарларида ёзиб қолдиришган.
Имом Ризо алайҳиссаломга нисбатан имом истилоҳининг ишлатилгани ҳақида гувоҳлик берувчи яна минглаб нодир китобларнинг номини келтириш мумкин. Вақтимиз чеклангани сабабли биз шу билан кифояланамиз.
Диний таълимотда улкан ҳурмат-эҳтиром нишонаси бўлган "Имом" истилоҳини ишлатиш ҳар кимга ҳам
лойиқ кўрилмасди, албатта. Бу арзирли сифатни Имом Ризо (а)га ул ҳазратнинг чексиз билим, ҳамда ҳайратланарли зухд ва порсоликлари учун беришган.
Имом Ризо (а) ҳазратларидан кейин олий инсоний сифатлар билан безанган диннинг улуғ донишмандларини ҳам имом деб атайдиган бўлишди.
Имом Ризо (а) ҳазратларининг имоматлари ҳақида "Ал маноқиб", "Ал тадвин" каби китобларда жуда кўп маълумотлар келтирилган.
"Имом ал маъсум", "Асботал васфия" каби китобларда эса бу мавзу анчайин кенг ёритилади. "Аш шажара",
Ал фусул" каби кўплаб китобларда ислом уламоларининг 12 имом, жумладан, Имом Ризо (а) ҳазратларининг пешволик ва имомлик мавқелари ҳақида батафсил шарҳ берилган. Уларнинг бу сўзларига қатъий далил эса "Асботал васфия"—"Муътабар ҳужжат"идир.
Имом Ризо (а)нинг имоматлари ҳақида кўпчилик дунё ислом уламолари томонидан 3 хил ривоят нақл қилинган.
Биринчи ривоятда келтирилишича, ривоятнинг ровийси бўлган донишманд киши дейди:" Имом Козим (а) ҳазратларига дедим: "Жоним сизга фидо, қаридим, ҳолсизландим, қўлимдан тутиб, мени оташдан нажот беринг, Сиздан кейин пешвомиз ким бўлади?"
Имом Козим (а) ҳазратлари фарзандлари Абул Ҳасан Ризо (а)га ишора қилиб буюрдилар:" Мендан кейин мана шу одам сизларнинг пешволарингиздир".
Бу ривоят "Ал фусул" каби муътабар манбаларда келтирилган.
Иккинчи ривоят: Онаси Жаъфар бин Аби Толиб фарзандларидан ва Имом Козим (а) ҳазратларига қариндош бўлган Маҳзумий ривоят қилади:
"Кунлардан бир куни Имом Козим (а) бизларни йиғиб буюрдилар: "Сизларни нима учун даъват этганимни биласизми?"
Жавоб бердилар: "Йўқ".
Имом ҳазратлари Али бин Мусо Ризо (а)га ишора қилганча буюрдилар: "Огоҳ бўлинглар, бу фарзандим менинг васий ва ўринбосаримдир".
Бу ривоят "Ал фусул" муътабар китобида келтирилган.
Учинчи ривоят: Зиёд бин Марвон ривоят қилди:
"Бир куни Имом Мусо Козим (а) ҳузурларига бордим. Фарзандлари Али бин Мусо у ерда ҳозир эдилар.
Имом Мусо Козим (а) ҳазратлари менга юзланиб, буюрдилар: "Эй Зиёд, бу фарзандим Алидир. Ёзгани менинг ёзганим, айтгани менинг айтганим, элчиси менинг элчим ва ҳар не деса, ҳужжатдир".
Сиз "Хуросон ғариби" туркум эшиттиришимизнинг бугунги сонини тингладингиз. Хайр, Меҳрибон Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.