Хуросонга сафар
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i14111-Хуросонга_сафар
Маъмун ўз режасини амалга ошириш мақсадида, ўзининг махсус вакиллари
(last modified 2018-08-22T17:49:29+00:00 )
феврал 04, 2017 11:32 Asia/Tashkent
  • Хуросонга сафар

Маъмун ўз режасини амалга ошириш мақсадида, ўзининг махсус вакиллари

Маъмун ўз режасини амалга ошириш мақсадида, ўзининг махсус вакилларини мадинага Имом Ризо Алайҳиссалом олдига юборди ва уларга Имомни мажбурий бўлсада Хуросонга юборишни топширди. Шунингдек уларга Имомни шиъалар камроқ бўлган йўлар орқали Хуросонга олиб келишни буюрди.Ўша замонда асосий йўл Кўфа, Жабал, Кирмоншоҳ ва Қум орқали ўтарди. Бу ерларда шиъалар кўпчиликни ташкил қилардилар. Маъмун шиъалар Имомни кўриб қўзғалишлари ва Имом Ризони ўз олдларида сақлаб қолишга интилишларидан қўрқарди. Бу ҳолатда унинг ҳукумати устидаги муаммолар икки бараварга кўпаярди. Шунинг учун Имомни Басра, Аҳвоз ва Форс йўли орқали Марвга олиб келдилар. Маъмуннинг вакилари Имомнинг барча ҳаракатларини назорат қилиб турардилар