МАХДУМИ АЪЗАМ мақбараси(СУРАТЛАР)
(last modified Mon, 17 Jul 2017 06:36:14 GMT )
июл 17, 2017 11:36 Asia/Tashkent
  • МАХДУМИ АЪЗАМ мақбараси(СУРАТЛАР)

Самарқанднинг шимоли-ғарб тарафида, Оқдарё ва Қорадарё оралиғида жойлашган Даҳбед қишлоғида XVI асрда яшаб, ижод этган аллома Махдуми Аъзам қабри бор.

. Мазкур қабр атрофида барпо этилган зиёратгоҳнинг жанубида масжид, шарқий томонида дарвозахона, чиллахона, ҳужралар жойлашган. Масжид ёнида ғиштин иморат ва ҳовуз мавжуд. Самарқанд ҳукмдори бўлган Ялангтўш баҳодир ва унинг яқинларининг даҳмалари ҳам шу манзилда. Мовароуннаҳрлик буюк диний арбоб, нақшбандия тариқатининг раҳнамоси ва назариётчиларидан бири Махдуми Аъзамнинг тўлиқ исми – Саид Аҳмад Хожагий ибн Саид Жалолиддин Косоний Даҳбедийдир. У Фарғона водийсининг Косон шаҳрида таваллуд топган.

 

Ёрлиқ