Келин  қайнонасини ёқиб юборди
(last modified Sat, 02 Sep 2017 05:41:23 GMT )
сентябр 02, 2017 10:41 Asia/Tashkent
  • Келин  қайнонасини ёқиб юборди
    Келин  қайнонасини ёқиб юборди

Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида уч фарзанднинг онаси қайноанаси билан уй-жой   талашиб, уйига ўт қўйиши натижасида 72 ёшли қайнона ўтда ёниб ҳалок бўлди, 9 яшар ўғил куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилди.

 Гувоҳларнинг  айтишича, Термиздаги Ҳаитовлар оиласидаги келин ва қайнона ўртасидаги жанжал етти йилдан буён давом этиб келган ва ниҳоят фожиали якун топган.

– Уч фарзанди бор келин қайнонаси билан яшар эди. Эр ўн йилдан бери Россияда. Қайнона менга боқиманда келин керак эмас, деб уни фарзандлари билан уйдан ҳайдамоқчи бўлган. Келин уй меники, керак бўлса ёқиб юбораман, деб бензин канистрни кўтариб келиб, уйга ўт қўйиб юборади. Оқибатда кекса қайнона ҳалок бўлди, иккинчи синфда ўқийдиган ўғли етмиш фоизи куйган ҳолда касалхонага ётқизилди, – деди хонадон қӯшниларидан бири.

Сурхондарё вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларидан бирининг масъул ходими Термизнинг Т. Мирзаев кўчасидаги хонадонда рўй берган ёнғин оқибатида 72 ёшли Давронгул Бойқулова исмли аёл ҳалок бўлгани ва 10 ёшли бола куйиш жароҳати билан оғир аҳволда касалхонага ётқизилганини тасдиқлади.

Термиз прокуратураси Жиноят кодексининг 97-моддаси “Қасддан ўт қўйиш ва одам ўлдириш” банди бўйича иш очиб, ҳодисани тергов қилмоқда.

 

Ёрлиқ