сентябр 09, 2017 10:28 Asia/Tashkent
  • Ӯзбек палови
    Ӯзбек палови

Тошкент шаҳри марказида 8 сентябрь куни «Ўзбегим» миллий қадриятлар фестивали бўлиб ўтди. Фестивал доирасида тайёрланган мегапалов Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

Таомнинг соф оғирлиги 7360 килограммни ташкил этди. Уни тайёрлаш учун 50 нафар ошпаз 6 соат давомида иш олиб борган.

Паловни тайёрлаш учун рекорд даражадаги масаллиқлар: 1500 кг мол гўшти, 400 кг қўй гўшти, 220 кг қуйруқ ёғи, 1900 кг гуруч, 2700 кг сабзи, 220 кг пиёз, 440 литр ўсимлик ёғи, 57 кг туз, 100 кг нўхат, 190 кг майиз, 5 кг зира, 2 кг майдаланмаган мурч, 1кг зарчӯба  ва 350 литр сув солинди.

Таом ва қозоннинг умумий вазни қарийб 14 450 килограммни ташкил этди.

Guinness World Records вице-президенти Ричард Стэннинг ташкилотчиларга дунёдаги энг катта ош  томонидан Ўзбекистонда тайёрлангани тўғрисидаги сертификатни топширди.

Рекорд ўрнатилиши учун таом ҳажми 4 тонна бўлиши етарли эди.

Ёрлиқ