Шерали Жўраев чорак асрдан сўнг "Истиқлол" саройига қайтмоқда
2018 йилнинг январ ойида уч кун давом этадиган концерт чипталари пайшанба кунидан бошлаб сотувга чиқади.
Халқ суйган ҳофиз Шерали Жўраев қарийб чорак асрлик танаффусдан сўнг "Истиқлол" санъат саройида концерт бермоқчи.
Концерт ташкилотчиси "Мўъжиза медиа" томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган концерт афишасида унинг 19 чидан 22 январгача тўрт кун давом этиши мумкинлиги айтилган.
"Ўзбегим" номли концерт дастури жонли ижрода бўлиши кўрсатилган.
"Мўъжиза медиа" ходимининг айтишича, концерт афишалари шаҳар кўчаларига 10 кундан сўнг чиқарилади.
"Концертга рухсат олдик. Чипталарни пайшанбадан сотувга чиқарамиз. Нархи 20 минг сўмдан 200 минг сўмгача бўлади. Ҳозирча эълонларни интернетда берганмиз. Тошкент шаҳри кўчаларига афишаларни 10 кундан сўнг илсак керак. Рекламаларни илиш учун рухсат олиш ишлари ҳали якунланмади", дейди ташкилот ходими.
Унинг айтишича, Шерали Жўраев "Истиқлол" (собиқ "Халқалар дўстлиги") санъат саройида сўнгги бор 24 йил олдин концерт берган.
Ҳофизнинг овози ҳатто радиоларларда ҳам бир муддат чиқмай қолди.