Шароф Рашидов буюмларига харидор чиқди  
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i24887-Шароф_Рашидов_буюмларига_харидор_чиқди
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги расмий сайтида Ўзбекистон ССР Компартияси Марказқўми биринчи котиби Шароф Рашидовга тегишли бўлган буюмлар сотиб олиниши эълон қилинди.
(last modified 2018-08-22T13:22:33+00:00 )
октябр 20, 2017 16:16 Asia/Tashkent
  • Жиззах вилоят, Шароф Рашидов туманида ўрнатилган Рашидов бюсти.
    Жиззах вилоят, Шароф Рашидов туманида ўрнатилган Рашидов бюсти.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги расмий сайтида Ўзбекистон ССР Компартияси Марказқўми биринчи котиби Шароф Рашидовга тегишли бўлган буюмлар сотиб олиниши эълон қилинди.

“Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2854-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Шароф Рашидовнинг ёрқин хотирасини улуғлаш ва очилиши режалаштирилган “Шароф Рашидов”   музейини янада бойитиш учун Атоқли давлат арбобининг шахсан ўзига тегишли бўлган фото, совға тариқасида ҳадя қилинган буюмлар, дастхатлари туширилган китоблар ва бошқа воситалар  Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан харид қилиниши эълон қилинади”, - дейилган вазирлик расмий сайти хабарида.