Саудия Арабистонининг Яман шимолига ҳужумлари
август 24, 2026 11:20 Asia/Tashkent
-
Саудия Арабистонининг Яман шимолига ҳужумлари
Саудия Арабистони Яманга қарши тажовузларини давом эттириб, мамлакат шимолидаги айрим ҳудудларни нишонга олди.
Порс тудей хабарига кўра, Саудия Арабистони якшанба куни кечаси Яман шимолидаги Саъда вилоятида жойлашган Разиҳ минтақаcи қишлоқларини артиллерия ҳужумларига тутди.
Айни пайтда Яман кучлари Саудия Арабистонига тегишли «ScanEagle» русумли разведка дрони Яманнинг шимоли-ғарбидаги Ҳажжа вилояти осмонида уриб туширилганини маълум қилди.
Яманлик ҳарбий манбанинг билдиришича, мазкур дрон Яман ҳаво ҳудудини бузиб кирган пайтда муносиб қурол воситасида уриб туширилган.
Яман Қизил денгизда Саудия Арабистонининг бир кемаси ва тўртта ҳарбий қайиғига ҳужум қилди
Ёрлиқ