Шошилинч хабар! Ҳокимнинг манманлиги туфайли мевалар увол бӯлмоқда.
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i24961-Шошилинч_хабар!_Ҳокимнинг_манманлиги_туфайли_мевалар_увол_бӯлмоқда.
Тадбиркорларнинг айтишича қарийб бир ҳафтадан бери “Дарбанд” постида 50-60 та анор¸ хурмо¸ ерëнғоқ¸ мош ва кўкат ортилган КамАз тўпланиб қолган.
(last modified 2018-08-22T13:22:36+00:00 )
октябр 23, 2017 17:32 Asia/Tashkent
  • Сурхондарёда юзлаб тонна мева нобуд бӯлмоқда
    Сурхондарёда юзлаб тонна мева нобуд бӯлмоқда

Тадбиркорларнинг айтишича қарийб бир ҳафтадан бери “Дарбанд” постида 50-60 та анор¸ хурмо¸ ерëнғоқ¸ мош ва кўкат ортилган КамАз тўпланиб қолган.

Сархондарё вилоятини Ўзбекистоннинг қолган ҳудуди билан боғлайдиган “Дарбанд” йўл-патруль хизмати постида анор¸ хурмо¸ ерëнғоқ ва кўкат каби, асосан, экспортга мўлжалланган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ортилган юк машиналари ўтказилмаяпти. Бу хабарни тасдиқлаган мазкур ЙПХ расмийси¸ бу жараëннинг вилоят ҳокими буйруғи билан амалга оширилаëтганини билдирди.

Тадбиркорларнинг айтишича қарийб бир ҳафтадан бери “Дарбанд” постида 50-60 та анор¸ хурмо¸ ерëнғоқ¸ мош ва кўкат ортилган КамАз тўпланиб қолган.

“Буни мелисалар эмас¸ вилоят ҳокимининг буйруғи билан ҳокимлик вакиллари қилмоқда”¸ дейди ўзи ҳам бир неча кундан бери Сурхондарëдан сотиб олган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олиб чиқа олмай сарсон бўлаëтган тадбиркорлардан бири.

“”Дарбанд” постига ҳокимиятнинг одамини қўйган. Ҳаммани шу тўхтатиб¸ ҳужжат текшираяпти. Техпаспортларни олиб¸ анорни қаердан олган бўлсанг¸ орқага қайтар деб шарт қўяяпти. Фермер маҳсулотини фақат Сурхондарëдаги битта агрофирма орқали олиб чиқиши мумкин эмиш. Мен якка тартибдаги тадбиркорман¸ аҳолидан олганман¸ фермердан олмадим деганларни¸ бориб кимнинг анорини олган бўлсанг¸ квитанция олиб кел¸ кейин ўша маҳлла раиси справка берсин¸ фалончининг анорини олди¸ деган деяпти. Аҳоли сизга квитанция берардими? Вилоят ҳокими маҳаллақўмларга биттанг справка берсанг¸ калланг кетади¸ деган¸ шунга ҳеч ким бунақа справка бермаяпти”¸ дейди якка тартибдаги тадбиркорлардан бири.

Уларга кўра¸ қарийб 10 кундан бери ҳавонинг иссиқ-совуғида қолаëтган тонналаб анор¸ яроқсизга чиқмоқда ва тадбиркор миллионлаб зарар кўрмоқда.