"Ӯғри бӯлишимга онам сабабчи"
-
Одамийлик сабоқлари
Одамийлик сабоқлари
Бир куни адвокатлар бюросида ўтирган эдим. У ерда бир киши билан танишиб қолдим. Адвокатнинг қўлидаги унинг жилдига «Ўта хавфли катта ўғри» деб ёзилган экан. Мен у кишидан: «Қандай қилиб бундай ўғри бўлиб кетдинг?» деб сўрадим.
У килимсираб: «Бунга онам сабабчи», деди.
«Қандай қилиб?», дедим мен. У яна кулимсираб, шундай ҳикоя қила бошлади:
«Тўртинчи синфда эдим. Бир куни қаламимни йўқотиб қўйдим. Уйга келганимда онам буни билгач, мени қаттиқ калтаклаб, хунук сўзлар билан уришди, «Ландовур! Латта!» деб бақирди. Онамнинг бунчалик қаттиққўллиги туфайли унинг олдига қуруқ қўл билан қайтмасликка аҳд қилдим-да эртаси куни синфдошларимдан бирининг қаламини ўғирладим. Қаламни ким ўғирлаганини ҳеч ким билмади. Бундан дадиллашиб, бошқа ўртоқларимнинг қаламларини ҳам ўғирладим. Аввалига ҳадиксираб ўғирлардим, аста-секин қўрқмай ҳам қолдим. Уста ўғри бўлиб кетдим, турли ҳийлалар ўргандим. Энг қизиғи, ўртоқларимнинг қаламини ўғирлаб, кейин яна ўзларига пуллардим. Бир ойдан кейин синфдошларимни тунаш менга қизиқ бўлмай қолди. Энди қўшни синфларга ҳам ўғирликка туша бошладим. Синфдан синфга ўтиб, охири мактаб мудирининг хонасига ўғриликка тушдим. Бу йиллар мен учун ҳақиқий ўғрилик мактаби бўлди. Кейинчалик тажрибам ортиб, катта ўғри бўлиб кетдим».