Андижон исëнини бошқарган Акром Йўлдошев қачон ӯлган?
(last modified Mon, 25 Dec 2017 05:06:44 GMT )
декабр 25, 2017 10:06 Asia/Tashkent

2005 йил 13 май куни Андижонда юз берган исëннни қамоқдан туриб бошқаргани иддао қилинган Акром Йўлдошев 47 ëшида қамоқда вафот этган.

Акром Йўлдошев 1999 йил 17 февралда терроризмда айбланиб, қўлга олинган ва суд ҳукми билан 17 йиллик қамоқ жазосини бир кишилик камерада ўтаëтган эди.

"Акромийлар" диний гуруҳи етакчиси деб кўрилган Акром Йўлдошевнинг 2010 йили қамоқ камерасида ўлганлини тўғрисида  билдирган ўзбек мулозими бошқа тафсилотларни очиқлашдан тийилди. Озодликнинг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги яна бир манбаси эса, маҳкум сил касалидан ўлганини билдирди.

 

Ёрлиқ