Шошилинч! Афғон тупроғидаги хавфли ӯйинлар
Афғонистондаги ИШИД жангарилари қаердан келди? Нега уларнинг сонини биров 10000 бошқа биров эса 2000 нафар дея эълон қилади?
Ўтган ҳафтада Россия президентининг махсус вакили, Россия ташқи ишлар вазирлигининг Осиё департаменти директори Замир Кабулов Афғонистонда ИШИД жангарилари сони 10 мингдан кўпроқ эканлигини, улар сафига жумладан Сурия ва Ироқдан жангарилар келиб қўшилаётганини маълум қилганди.
Афғонистон армияси бош штаби бошлиғи Шариф Яфталий эса Афғонистонда ИШИД жангарилари сони 2 мингдан ошмаслигини маълум қилди.
“Биз Афғонистонда ИШИДнинг 2 минггача жангариси борлигини тасдиқлаймиз”, деб айтган Яфталий.
Ўз навбатида Афғонистон ички ишлар вазири Воис Аҳмад Бармак Афғонистонда ҳаракат қилаётган ИШИД жангарилари Сурия ва Ироқдан қайтиб келгани ҳақидаги гапларга қўшилмаслигини айтди.
“Бизнинг маълумотларга кўра, Афғонистондаги ИШИД минтақавий давлатлар махсус хизматлари томонидан яратилган куч ҳисобланади”,-- деб айтган вазир.
Охирги ойларда Афғонистонда вазият анча ёмонлашган. “Толибон” ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужум қила бошлаган. Шунингдек, мамлакатда ИШИД таъсири кучайган.