Аҳмадбойдан куйганлар Туркияда иш изламоқда
(last modified Tue, 26 Dec 2017 14:10:01 GMT )
декабр 26, 2017 19:10 Asia/Tashkent
  • Аҳмадбойдан куйганлар Туркияда иш изламоқда

Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларидан келаётган меҳнат муҳожирларининг аксарияти Туркияда ноқонуний ишлашади.

 Туркия меҳнат вазирлиги берган рақамларга кўра, 2015 йилда  болалар ва қарияларга энагалик қилаётган аёллар секторида 2,319 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун рухсатнома олган. Аммо бу Туркияда ишлаётган ўзбекистонликларнинг жуда ҳам кичик фоизини ташкил этади, холос.

Қолганлар эса ноқонуний. Шунданми, уларни суҳбатга тортиш осон эмас.

Сўнгги пайтларда саноат ишлаб чиқариши, хусусан, тўқимачилик, шунингдек, қурилиш соҳаларида меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг сони ортган.

 Охирги пайтларда Ўзбекистондан Туркияга иш излаб келаётганлар орасида Россиядаги иш ўрнини йўқотганлардан тортиб, чинозлик Аҳмадбойдан куйиб қолган мижозларгача бор.

 Оқиб келяпти Ўзбекистондан одамлар. Асосан аёллар. Бола-чақани боқамиз, деб келишяпти. Эркаклар ҳам бор, аммо кўпроқ аёллар. 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган аёллар. Тижоратчилар келишяпти кўпроқ.  Шифокорлар, ўқитувчилар, давлат ишида ишлаган, пенсияга чиқиб келаётганлар ҳам кўпайган, хуллас, ҳамма.... Олдин аёллари келиб, ишларни танлашарди. Ҳозир иш берувчи аёлларни танлаяпти. Чунки одам кўп. Россияда ишини йўқотганлар. Ундан ташқари, охирги пайтларда Аҳмадбойга пул бериб, тушиб қолганлар жуда кўп келишяпти. Уйигача сотиб, Аҳмадбойга берганлар бор.

 Сўнгги пайтларда Истанбулнинг гавжум мавзеъларида ўзбекистонлик ёлланма ишчилар, хусусан, ўзбек аёллар тўпланадиган жойлар ҳам кўпайган.

Ёрлиқ