Бӯларкану: Ўқитувчиларни урган ҳоким ишдан бўшатилди
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i28055-Бӯларкану_Ўқитувчиларни_урган_ҳоким_ишдан_бўшатилди
Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев ишдан олинди. Бу ҳақда бир нечта мустақил ахборот манбаларига таяниб Kun.uz сайти хабар қилди.
(last modified 2018-08-22T17:53:38+00:00 )
Январ 09, 2018 10:28 Asia/Tashkent
  • Бӯларкану:  Ўқитувчиларни урган ҳоким ишдан бўшатилди

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев ишдан олинди. Бу ҳақда бир нечта мустақил ахборот манбаларига таяниб Kun.uz сайти хабар қилди.

Сайтга кўра, кейинги бир йилдан ошиқ вақт давомида Сайхунобод тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Носиржон Эгамбердиев 8 январь куни ишдан бўшатилган.

Эндиликда унинг ўрнига шу вақтга қадар Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокими лавозимидан ишлаб келган Ботир Мирзақулов туманнинг янги раҳбари этиб тайинланди. Ҳозирча бу хабар расман эълон қилинмади.

Носиржон Эгамбердиев август ойи охирида тумандаги мактаблар директорларини дўппослагани акс этган видео матбуотда эълон қилинганди. Шундан сўнг, Сирдарё вилояти прокуратураси Эгамбердиевнинг ҳаракатларини ўрганиш бўйича суриштирув ишларини бошлаганди.

28 декабрь куни Сайхунобод туман прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижаси бўйича Носиржон Эгамбердиевнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр қимматини қасддан камситиш ва 183-моддаси назарда тутилган майда безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш ҳуқуқбузарлиги аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилгани маълум қилинди.