Во ажаб! 11 ойлик болакай баданида 16 дона игна топилди
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i28695-Во_ажаб!_11_ойлик_болакай_баданида_16_дона_игна_топилди
Тошкентдаги Республика тез тиббий ёрдам маркази шифокорлари 11 ойлик болакай танасидан 16 дона игна топди. Бироқ, болакай организмига бу игналар қандай қилиб кириб қолганини ҳуқуқ-тартибот идоралари аниқлаши керак бўлади, деб ёзди Nuz.uz веб сайти.
(last modified 2018-08-22T17:53:49+00:00 )
Январ 23, 2018 11:49 Asia/Tashkent
  • Болакай танасидан олинган игналар
    Болакай танасидан олинган игналар

Тошкентдаги Республика тез тиббий ёрдам маркази шифокорлари 11 ойлик болакай танасидан 16 дона игна топди. Бироқ, болакай организмига бу игналар қандай қилиб кириб қолганини ҳуқуқ-тартибот идоралари аниқлаши керак бўлади, деб ёзди Nuz.uz веб сайти.

11ойлик болакайнинг безовта бўлаётганини кўрган онаси шифокорлардан ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Тиббий текширув пайтида болакайнинг томоғи шишгани, ҳарорати кўтарилиб кетгани аниқланган.

Дастлаб шифокорлар болакай шамоллаб қолган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишади.

Аммо, болакайнинг ҳожатини кам чиқараётгани онани ўйлантириб қўяди.

Қайта рентген натижалари эса барчани ҳайратга солган.

Суратда 16 та игна бола танасида борлиги аниқланади.

Шундан сўнг болакай ва онаси дарҳол Тошкентга юборилади.

Республика тез тиббий ёрдам маркази шифокорлари болакайни зудлик билан жарроҳлик столиги ётқизганлар.

Тўққиз соат давом этган жарроҳлик амалиёти пайтида, шифокорларга кўра, болакайнинг йўғон ичаги, сийдик пуфаги, кўкрак қафаси ичи, томоғи, буйраги ва юрагида бўлган игналар олиб ташланган.

Шифокорлар яна уч дона игна бола организмида қолаётган эса-да, унинг ҳаётига хавф солмаслигини билдиришган.

Болакайнинг аҳволи оғир қолмоқда.

Gazeta.uz cайтининг шифокорлар тахминига таниб ёзишича, кимдир мунтазам равишда гўдак танасига уларни киритиб борган.