Роналду: "Реал"да қолсам ёмон бўлмасди, аммо буни кафолатлай олмайман"
(last modified Wed, 06 Jun 2018 06:16:29 GMT )
июн 06, 2018 11:16 Asia/Tashkent
  • ЖЧ-2018
    ЖЧ-2018

"Реал" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду терма жамоаси ихтиёрига етиб борди ва ЖЧ-2018га тайёргарликни бошлади, дея хабар беради Marca.

Очиқ машғулотларда журналистлар уни саволга тутдилар, бироқ футболчи бунга истамайгина жавоб берди.

"Ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман, ҳаммаси яқин кунларда ҳал бўлади. "Реал"да қолсам ёмон бўлмасди, аммо буни кафолатлай олмайман. Пул ва шуҳрат - ҳаётимизнинг муҳим нарсалари эмас", - дейди Роналду.

Ёрлиқ