Ана холос! Бразилия матбуоти омадсизликда Неймарни айблади!
(last modified Mon, 18 Jun 2018 15:09:48 GMT )
июн 18, 2018 20:09 Asia/Tashkent
  • ЖЧ-2018
    ЖЧ-2018

Кеча Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида кечган Е гуруҳидаги Бразилия ҳамда Швейцария ўртасидаги учрашув дуранг натижа билан якунланганди.

Мазкур ўйинда беш карра жаҳон чемпионлари икки очкодан маҳрум бўлишди ва анчагина танқид остида қолишди.

Бразилия матбуоти эса мазкур омадсизликда Неймарни айблади. Мамлакат матбуотининг ёзишича, Неймар жамоавий ўйиндан ўзининг шахсий хатти-ҳаракатларини устун қўйган. Швейцарияга қарши ўйинда у жисмоний ҳолати талабга жавоб бера олмаслигини билса ҳам ўйин охиригача тўп сурган. Аслида, матбуотнинг ёзишича, Неймар бу учрашувни захира ўриндиғида тугатиши керак эди.