Роналдунинг боши қотган: Англия, Италия ёки Франция?
“Manchester Evening News” нашрининг ёзишича, “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Реал”дан кетиш борасида қатъий қарорга келган. У “қироллик клуби” билан шартномани узайтирмоқчи эмас.
“Manchester Evening News” нашрининг ёзишича, “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Реал”дан кетиш борасида қатъий қарорга келган. У “қироллик клуби” билан шартномани узайтирмоқчи эмас.
Хабарларга кўра, португалиялик чарм тўп устаси фаолиятини АҚШ ёки Хитойда давом эттирмоқчи эмас. У футбол ривожланган мамлакатларда тўп сурмоқчи. Шу боис Роналдунинг олдида учта вариант бор: Англия, Италия ёки Франция. Криштиану ана шу учта вариантдан бирини танлаяпти.
Ўз навбатида Англияда “Манчестер Юнайтед”, Италияда “Ювентус”, Францияда эса “ПСЖ” клуби Роналдуга жиддий қизиқиш билдирган.