июн 26, 2018 01:29 Asia/Tashkent
  • ЖЧ 2018
    ЖЧ 2018

ЖЧ-2018 В гуруҳида Испания терма жамоаси Марокаш билан тўқнаш келди.

Плэй-оффга чиқиш имкониятини бой берган Марокаш испанлардан очко тортиб олишди.

Учрашувда ҳисобни Марокаш терма жамоаси футболчиси Бутаиб 14-дақиқада киритилди. Бутун ўйин давомида жамоалар жуда ҳам қўпол ўйин намойиш қилишди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Иско мувозанатни тезда тенглаштириб орадаги фарқни йўққа чиқарди. Марокашликлар ушбу ўйинда муносиб ҳаракат қилишиб Испания терма жамоасини қийин аҳволга солиб қўйишди.

81-дақиқада Эн-Несири Марокашни яна олдинга олиб чиқди. Аспаснинг 90-дақиқада киритилган голи оффсайддан киритилган дейилган эди, бироқ Равшан Эрматовнинг VAR тизимига мурожаатидан сўнг гол инобатга олиниб ҳисоб 2:2 кўринишига келди. Шу ҳисоб ўзгармасдан қолди ва Испания 5 очко жамғарган ҳолда Россия билан 1/8 финалда тўқнаш келади.

ЖЧ-2018 В гуруҳи

Испания – Марокаш 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 14 Бутаиб, 1:1 – 19 Иско, 1:2 – 81 Эн-Несири, 2:2 – 90 Аспас.

Испания  Де Хеа, Пике, Альба, Карвахаль, Рамос, Бускетс, Алькантара (Асенсио, 74), Иньеста, Сильва (Родриго, 84), Иско, Диего Коста (Аспас, 74).

Марокаш – Моҳамеди, Дирар, да Кошта, Хакими, Буссуфа, Бельханда (Фажр, 63), Саисс, Зиеш (Бухаддуз, 85), Эль-Ахмади, Амрабат, Бутаиб (Эн-Несири, 71).

Огоҳлантиришлар: Эль-Ахмади (21), Амрабат (29), Буссуфа (31), да Кошта (31), Мохамеди (89), Хакими (90).

 

 

Ёрлиқ