Бразилия ва Неймар плей-оффга чиқди
Жаҳон чемпионатининг “Е” гуруҳидан ўрин олган Сербия-Бразилия жамоалари ўртасидаги бахс ниҳоясига етди ҳисоб 0:2.
Икки томонлар учун ҳам ҳал қилуқчи ўйинда бразилияликлар серблардан кўра ҳужумкор футбол кўрсатишди. Ўйининг 10-дақиқасида Марсело енгил жароҳат олиб ўрнини Филипе Луисга бўшатиб берди. Серблар кўпинча стандарт ва қарши ҳужумга таяниб ўйнашди ва бир неча хавфли вазиятлар туғдира олишди серблар ҳужумида кўпроқ кўзга кўринган футболчи Митрович бўлди ва у кўплаб вазияларни кўкка совурди. “Сен урмасанг сенга уришидаи” деган нақлни бразилияликлар яна бир бор тўғри эканлигини 35-дақиқада исботлаб қўйишди Коутиньони узатмасидан сўнг Паулиньо дарвозабонинг устидан охиста тўпни ўтказиб қўйди 0:1 биринчи бўлимда ҳисоб ўзгармади. Иккинчи бўлимда бразилияликлар қарши ҳужумларга кўпроқ таянди ва сербларга ҳужум қилишга бериб қўйди, серблар кўпроқ тўпни хаволатиб узатишга уринди лекин, дарвозага бирорта ҳам тўп йўллай олмади. Ўйинининг 68-дақиқасида Тиаго Силва гол уриб жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди ва бразилия гуруҳдан чиқди ва плей-офф босқичига қийинчилик билан чиқган Мексикага қарши ўйнайди.
“Открытие Арена” ўйингоҳи
Голлар: 0:1 – 36 Паулиньо, 0:2 – 68 Тиаго Силва.
Сербия: Стойкович, Рукавина, Миленкович, Велькович, Коларов, Милинкович-Савич, Матич, Тадич, Ляйич (Живкович, 75), Костич (Радонич, 82), Митрович (Йович, 89).
Бразилия: Алиссон, Фагнер, Тиаго Силва, Миранда, Марсело (Филипе Луис, 10), Паулиньо (Фернандиньо, 66), Каземиро, Коутиньо (Ренато Аугусто, 80), Виллиан, Габриэл Жезус, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Ляйич (33), Матич (48), Митрович (70).