Ҳаётни узайтирувчи модда кашф қилинди
(last modified Sun, 15 Jul 2018 04:39:15 GMT )
июл 15, 2018 09:39 Asia/Tashkent
  • Ҳаётни узайтирувчи модда кашф қилинди

АҚШнинг Маршал университети тадқиқотчилари натрий-калийли аденозинтрифосфатазой деб номланувчи специфик фермент одам организмида кислороднинг фаол шакллари генерацияси жараёнида қатнашишини аниқлади. Бу ҳақда “mahalladosh.uz” нашри хабар бермоқда.

Мазкур жараён организмнинг қариши билан бевосита боғлиқдир. Олимларнинг фикрича кашфиёт ҳаётни узайтириш бўйича олиб борилаётган тадқиқотларга янги туртки бериши мумкин.

Тадқиқотчилар танасига мазкур модда жўнатилган тажриба сичқонларида қариш жараёни кескин секинлашганини билдирган.