Хорижий тилни ўрганишга 24 сабаб
Аслида хорижий тилни нафақат мулоқот, балки саёҳатлар ва сериаллар томоша қилиш учун ҳам ўрганиш мумкин. Балки бу рўйхатда инглиз ва бошқа тилларни ўрганишга иштиёқ уйғотадиган бирор нарса топарсиз.
Демак у:
Хорижий тилда ўз фикрини баён этиш
Саёҳат қилиш, шаҳар ва мамлакатлар тўғрисида кўпроқ маълумотга эга бўлиш
Китобларни асл ҳолида ўқиш
Актёрларнинг ҳақиқий овозини эшитган ҳолда фильм ва сериалларни томоша қилиш
Хорижлик дўст/қариндош/танишлар доирасидаги муҳокамаларда фаол иштирок этиш ва мулоқот қилиш.
Меҳнат бозорида талабгир бўлиш
Карьера пиллапояларидан одимлаш
Ўз фарзандларингизга тил ўрганишда репетиторсиз ёрдам бериш
Қизиқарли хоббига эга бўлиш
Хориж компанияларида ишга кириш учун суҳбатлардан ўтиш
Бошқа давлатга яшаш учун кўчиб ўтиш
Инглиз тилидаги сайтлардан фойдали маълумотни излаб топиш
Хорижий ҳамкорлар билан таржимонсиз мулоқот қилиш
Янги дўстлар орттириш
Дунёнинг энг яхши университетларига ўқишга кириш
Хорижий компанияларда амалиёт ўташ
Севимли мамлакатингиз менталитетини ўрганиш
Хотирани мустаҳкамлаш
Севимли қўшиқлардаги сўзларни тушуниш
Даллолсиз чипта/меҳмонхоналарни банд қилиш
Дунёқарашни кенгайтириш
Оригинал рецептлар бўйича севимли таомларни тайёрлаш
Муваффақиятли ва билимли бўлиш
Эркин бўлишда ёрдам беради.
Сизга ҳам хорижий тилни ўрганиш ҳаётингизда ёрдам берадими?