Алиқули Вазирий
Вола Доғистоний номи билан танилган Алиқулихон ҳижрий-қамарий 1124 йил сафар ойида Шоҳ Султон Ҳусейн Сафавий салтанати даврида Исфаҳоннинг Дорус-Салтанатида дунёга келди.
Ҳижрий-қамарий 1126 йилда Ирвон хонлигини қўлга киритган Воланинг отаси Муҳаммад Алихон икки ёшга кирган ўз ўғли билан уша ерга боради. Муҳаммад Алихон Озарбойжон ва Ирвон ҳукуматига эришгани ва турли мансабларга эга бўлишидан сўнг Шоҳ Сафавий дастури билан Қандаҳорни тасхир этиш ва ушбу минтақада афғон фитналарини бостириш учун маъмур этиб тайинланади. Вола Алиқулихон ҳижрий-қамарий 1129 йилда мактабга борди ва Исфаҳоннинг уша даврдаги буюк устодлари олдида билим ўрганди. Бу пайтда Вола ўз амакиси Ҳасан Алихоннинг назорати остида бўлди. Ҳасан Алихоннинг Хадижа Султон номли қизи бор эди. Ҳасан Алихон ҳам ўз қизи учун ўқитувчи олди ва у ҳам уйда таълим олишни бошлади. У Қуръонни ўрганганидан кейин қисқа бир муддат ичида араб, форс, адабиёт ва тарих илмларини ўзлаштирди.
Ҳижрий-қамарий 1133 йилда Султон Ҳасан Сафавийнинг вазири бўлган Вола отасининг амакиси Фатҳалихон салтанатни босиб олиш айби билан ўз мансабидан четлантирилди. Натижада, Воланинг оила аъзолари ўз вазифаларидан бушатилиб, ҳибсга олинди. Уша йилнинг охирларида, афғонлар Исфаҳонга ҳужум қилишди ва шаҳарни қуршовга олишди. Натижада, 1135 йил муҳаррам ойида Маҳмуд Афғон бу шаҳарни фатҳ этиб, Султон Ҳусейн Сафавийни қамоққа ташлади. Ҳижрий-қамарий 1142 йилгача, яъни етти йил Исфаҳонда ҳукумат қилди. Ана шу вақтда бирбирига кўнгил қуйган Вола ва амакисининг қизи Хадижа Султоннинг аччиқ ва оғир ҳаёти бошланди.
Вола ўз таржимаи ҳолида ушбу оғир дамларга ишора этади. Бу икки ёшнинг турмуш қуриши ҳақида Хадижа Султон онаси қилган таклифини Вола онаси қабул қилмагани боис Воланинг аламли ҳаёти бошланди. Вола бу ажралишнинг дард-аламини ўз ғазалларида инъикос этади. Бундан кейин Маҳмуд Афғоннинг босими ва таҳдидларидан кейин Хадижа оиласи уни Маҳмуд Афғоннинг яқинларидан бирига турмушга беришга мажбур бўлишди. Бу ҳодисадан кейин Вола девонага ўхшаб шаҳармашаҳр овора бўлиб юради. Шу вақти Сафавий сулоласининг иккинчи подшоси Таҳмосб Исфоҳонга кирди ва афғонларни Форс ва Кирмон томон ҳайдаб чиқарди.
Хадижани қўлдан бой беришидан сўнг овора бўлиб қолган Вола ҳижрий-қамарий 1144 йилда 20 ёшида Нодиршоҳ Афшор қудрат бошига келиши вақтида ватанни тарк этиш хулосасига келди ва Ҳиндустонга сафар қилди.
Мавжуд ҳужжатларга кўра, Вола ҳижрий-қамарий 1146 йилда Ҳиндустонга бориб етади. У Татҳарободдан Худоободга, у ердан Бакҳар ва Мултонга, у ердан эса Лоҳурга ва охири эса Шоҳжаҳонободга бориб уша ерда ҳаёт кечиради. Ҳидустоннинг темурийлар подшоси Муҳаммадшоҳ Воладан султоннинг мулозими бўлишни таклиф этди. Аммо Вола Доғистоний бу мансанбга лойиқ эмасликни баҳона қилиб бу таклифни рад этди. Бироқ, подшоҳнинг қайта-қайта фармонидан кейин бу таклифни қабул қилди ва катта мансабларга эришди.
Вола Ҳиндустонда бўлгани пайтида шоир ва мансабдорлар ўртасидан кўп дўст ортирди. Аммо улар ўртасидан Шамсиддин Фақир Деҳлавий энг яқин дўсти эди. Вола ўз ишқи ҳақидаги барча можарони унга таърифлаб берди. Фақир Деҳлавий Воланинг ижозати билан “Вола ва Султон” маснавийсини ёзди.
Бу маснавий ҳижрий-қамарий 1160 йилда Низомий Ганжавийнинг “Лайли ва Мажнун” достони асосида 3230 байт билан ёзилди. Вола доим ўз ватани Исфаҳонга қайтишни орзу қиларди ва бу ҳисс-туйғуларини ўз шеърида акс этарди.
Вола ўз вақтини шоирларнинг девони ва асарларини мутолаа этиш билан ўтказарди. Натижада “Риёзуш-Шуаро” тазкирасини таълиф этди.
Озод Балгиромий ва Қудратуллоҳ Гупомўий каби тазкирачилар Хадижа Султондан йироқликда Воланинг Ҳиндустондаги вазъиятини тавсиф этишган. Тазкираларда келтирилишича, Хадижа Султон Вола билан дийдор кўриш учун Ҳиндустонга сафар қилаётган пайтида, аввал Карбалога бориб, у ердан Басра ва денгиз орқали Ҳиндустонга боришни режадаштиради. Аммо йўл ўртасида Эрон ғарбида жойлашган Кирмоншоҳ шаҳрида вафот этади. Вола Доғистоний Хадижа Султон ўлими ҳақидаги хабарни эшитганидан кейин руҳий касалликдан кейин вафот этади. Вола Доғистоний ҳижрий-қамарий 1170 йилда 46 ёшида Деҳли шаҳрида вафот этди ва уша шаҳарда дафн этилди.