Ошурийлар черкови руҳонийси: Эрон эзгулик, гўзаллик ва динлар биргаликда яшаш юртидир
(last modified Wed, 16 Oct 2024 09:46:14 GMT )
октябр 16, 2024 14:46 Asia/Tashkent
  • Ошурийлар черкови руҳонийси: Эрон эзгулик, гўзаллик ва динлар биргаликда яшаш юртидир
    Ошурийлар черкови руҳонийси: Эрон эзгулик, гўзаллик ва динлар биргаликда яшаш юртидир

Теҳрон шаҳридаги Ошурийлар Евангелист черкови пастори дунё тинчлигини ўрнатишда диний фаолларнинг ролини инкор этиб бўлмаслигини айтди.

Порс тудей сайтига кўра,  Эрон пойтахти -Теҳрон шаҳридаги Ошурийлар Евангелист черковининг пастори Ненос Муқаддасниё, диний фаоллар халқаро майдонда тинчлк ўрнатиш ва дўстлик ўрнатишнинг қудратли абзалларидан бири эканлигини таъкидлаб, бироқ Ғарб дунёсида асрлар давомида,  дин ва унга эътиқод қилувчилар юқори даражадаги ҳукумат ва жамият мавжудлигидан четлаштирилди. Ғарб ҳукуматлари ўзларининг диний фаолларига унчалик эътибор бермайдилар. Сайловдан ташқари ва кўпроқ овоз олиш учун улар диний муассасаларга эътибор беришадию холос деб изоҳлади.

Ненос Муқаддасниё шунингдек, Эроннинг бошқа давлатлар билан иқтисод каби соҳаларда диний алоқаларини ошириш функцияси ҳақида ҳам Эронда айниқса дунёдаги черковларнинг учта асосий йўналиши билан биз барча динлар ўртасида ўнлаб мулоқот семинарлари ташкил этилганига гувоҳ бўлдик. Шубҳасиз, Эронга ташриф буюрган ва абатта бир неча кун давомида Эроннинг Исфаҳон ва Шероз каби гўзал шаҳарларида бўлган уламолар ва илоҳиёт мутахассислари делегациялари Эронни ўзгарча кўриниш ва бахтли хотира билан тарк этиши деб қўшимча қилди.

Эҳтимол, у диний делегацияларнинг фикри ўз мамлакатлари ва баъзан Эронга душманлик қиладиган ҳукуматларга унчалик таъсир қилмайди, аммо бу шубҳасиз черков аъзоларига ва уларнинг жамиятидаги муносабатларига ижобий таъсир кўрсатади. Ғарб жамиятлари, ўзларининг расмий матбуотидан эшитганларига қарамай, Эрон эзгулик, гўзаллик ва барча дин ва этник элиталар тинч-тотув яшаш мамлакати  бўлган ва шундай эканлигини билишлари керак. Эронга сайёҳат қилиш орқали эса бу заминнинг бой маданиятидан кўп нарсаларни ўрганишлари мумкин, деб қўшимча қилди Теҳрондаги Ошурийлар Евангелист черкови пастори.