Оши дуғ
Январ 05, 2019 20:00 Asia/Tashkent
Оши дуғ тайёрлаш...
Оши дуғ тайёрлаш усули:
- Оши дуғ таоми учун керакли кӯкатлар - 350 грамм.
- Нӯхат - 120 грамм.
- Гурунч - 1 стакан.
- Дуғ (махсус қатиқ) - 1 литр.
- Қовурилган пиёз - 2 ош қошиқ.
- Қовурилган саримсоқ - 1 ош қошиқ.
- Қовурилган қуритилган ҳулба - 3 ош қошиқ.
- Туз ва қаламппир - таъмига қараб.
Таомни тайёрлаш:
Оши дуғ таомини пишириш учун олдиндан ивитилган нӯхатни катта идишда кӯп миқдор сувда пиширамиз.
Нӯхат пишганидан кейин унга олдиндан ивитилган гурунч, қовурилган пиёз ва қовурилган саримсоқни ҳам қӯшамиз.
Гурунч ҳам пишганидан кейин таомга кӯкатларни қӯшамиз.
Таом кӯкатларни солгандан кейин ярим соат пишади.
Туз ва қалампирни ҳам соламиз.
Таом яхши пишганидан кейин ӯтини ӯчирамиз ва унга дуғни қуямиз.
Дуғни қуйиб, қозон қапқоғини очиқ қӯямиз, акс ҳолда дуғ пиши мумкин.
Таом тайёр!
Ёрлиқ